8.3.4 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни бошқариш воситалари
Ташкилот қуйидагиларда ишончни таъминлаш учун лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнини бошқариш воситаларини қўллаши керак:
a) эришилиши керак бўлган натижалар аниқланган;
b) талабларни бажариш учун лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш натижаларининг қобилиятини баҳолаш учун таҳлиллар ўтказилди;
c) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга доир кириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида верификатлаш бўйича ҳаракатлар ўтказилди;
d) белгиланган қўллашга ёки мўлжалланган фойдаланишга доир талабларга тайёр маҳсулотлар ва хизматларни мувофиқлигини таъминлаш мақсадида валидатлаш бўйича ҳаракатлар ўтказилган;
e) таҳлил қилиш ёки верификатлаш ва валидатлаш пайтида аниқланган муаммолар бўйича зарур ҳаракатлар кўрилган;
f) ушбу ҳаракатлар тўғрисидаги ҳужжатлаштирилган ахборотлар рўйхатга олинган ва сақланган.
Изоҳ – Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни таҳлил қилиш, верификатлаш ва валидатлаш турли мақсадларга эгадир. Улар, ташкилотнинг маҳсулоти ва хизматларига қанчалик қўллаб бўлса, алоҳида ёки биргаликда бажарилиши мумкин.
8.3.5 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотлари
Ташкилот лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотлари:
a) кириш талабларига мувофиқ бўлишини;
b) маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг кейинги жараёнлари учун айнан бир хил бўлишини;
c) қанчалик мос келса мониторинг ва ўлчашларга доир талабларни, ҳамда қабул қилиш мезонлари ёки уларга ҳаволаларни сақлашини;
d) маҳсулот ва хизматларнинг мақсадли вазифаси, хавфсиз ва тегишли тақдим қилиш учун мухим аҳамиятга эга бўлган маҳсулот ва хизматларнинг тавсифини аниқлашини таъминлаши керак.
Ташкилот лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотлари бўйича ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.
8.3.6 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишдаги ўзгартишлар
Ташкилот маҳсулотлар ва хизматларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш вақтида ёки ундан кейин қилинган ўзгартишларни, талабларга мувофиқликка салбий таъсир қилмаслигини таъминлаш учун зарур бўлган даражада идентификатлаши, таҳлил қилиши ва бошқариши керак.
Ташкилот:
a) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг ўзгартишлари;
b) таҳлилларнинг натижалари;
c) ўзгартишларга рухсат бериш;
d) салбий таъсирни олдини олиш учун кўрилган ҳаракатлар бўйича ҳужжатлаштирилган ахборотларни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |