0.4 Менежмент тизимлари учун мўлжалланган бошқа стандартлар билан ўзаро боғлиқлиги
Ушбу стандартда менежмент тизимларига ИСО стандартлари орасидаги мувофиқликни яхшилаш учун ИСО томонидан ишлаб чиқилган тузилма қўлланилган (А.1 иловага қаранг).
Ушбу стандарт ташкилотга ўзининг сифат менежменти тизимини менежмент тизимларининг бошқа стандартлари талаблари билан келишиш ёки яхлитлаштириш учун PDCA цикли ва хавфга йўналтирилган тафаккур билан бирликда жараёнли ёндашувни қўллаш имкониятини беради.
Ушбу стандарт ИСО 9000 ва ИСО 9004 стандартлари билан қуйидагича боғлиқ:
- ИСО 9000 “Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалар ва луғат” ушбу стандартни керакли тарзда тушуниш ва жорий қилиш учун мухим асос яратади.
- ИСО 9004 “Ташкилотнинг барқарор ютуғига эришиш учун менежмент. Сифат менежменти асосида ёндашув” ушбу стандарт талабларидан ошиб кетишга ҳаракат қилаётган ташкилотларга қўлланма беради.
В иловада сифат менежменти соҳасидаги бошқа халқаро стандартлар ва ИСО/ТК 176 томонидан ишлаб чиқилган сифат менежменти тизими стандартлари тўғрисида маълумотлар бор.
Ушбу стандарт экологик менежмент, меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш менежменти ёки молиявий менежмент каби бошқа менежмент тизимларига доир муайян талабларни ўз ичига олмайди.
Бир қатор тармоқлар учун сифат менежменти тизимига тармоқ стандартлари ушбу стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилган. Ушбу стандартларнинг айримлари сифат менежменти тизимига қўшимча талабларни белгилайди, ҳолбуки бошқалар ушбу стандартни муайян тармоқ доирасида қўллаш бўйича раҳбарий кўрсатмалар тақдим қилиш билан чегараланадилар.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
Cифат менежменти тизимлари
ТАЛАБЛАР
Системы менеджмента качества
ТРЕБОВАНИЯ
Quality management systems. Requirements
Жорий этиш санаси _______________
1 Қўлланиш доираси
Do'stlaringiz bilan baham: |