Мелиоратив гидрогеология


Download 2.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/35
Sana16.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1678999
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология

qt
n
h

=
Δ
(30) 
бу ерда - қудуқларнинг сув сарфи, м
3
/кун; 
q
ω
- дреналанаётган участканинг майдони, м
2

ϕ
- сув бериш қобилияти;
- зовурни ишлаш вақти, кун. 
t
1
2
1
2
)
(
z
w
w
f
f
x
n
n
л
f



+
+
=
(ҳисоблаш даври учун қатламни “м” даги 
қалинлиги). 
Амалиётда вертикал зовурларнинг ҳисоби маълум бир тартибда амалга 
оширилади: 
1.Сизот сувлари балансини таҳлили асосида, лойиҳа қилинаётган 
суғориш режимини ҳисобга олиб, ҳудуддан чиқариб ташланиши зарур бўлган 
сув ҳажми (W) аниқланади. Горизонтал зовурлар каби, “W” ҳудудни зовурсиз 
суғориш шароити учун сизот сувлари режими башорати графигидан 
фойдаланиб аниқланади.
2. Бу сувларни чиқариб ташлаш учун керак бўлган вақт (Т) аниқланади. 
Сизот сувлари баланси динамикаси нотекис бўлганлиги учун вертикал 
зовурнинг сарфи ўзгарувчан бўлиши мумкин. Масалан, ойлар бўйича турли 
интенсивликда (сарфда). Натижада, қудуқлардан ҳар бир ой учун ўртача 
олинадиган сарф аниқлаштирилади.
3. Қидирув ва тажриба ишлари асосида, сувли қатламларнинг қалинлиги, 
сув бериш қобилияти ва филтрация коэффициенти, турли хил геологик-
литологик ва гидрогеологик шароитлар учун қудуқларнинг сарфи аниқланади.
4. Талаб қилинадиган қудуқлар сони ва уларни майдонга жойлаштириш 
белгиланади. Ер ости суви оқими амалда бўлмаган шароитда (W
2
-W
1
=0) сизот 
сувлари сатҳини майдонда пасайишини барпо қилиш учун, қудуқлар бутун 
майдон бўйлаб бир текис жойлаштирилади. Сизот суви оқимини тутиб қолиш 
зарурияти бўлган ҳолда (масалан, ташилиш конусининг ўрта қисмида, ерларни 
ботқоқланиш жараёнини келтириб чиқарадиган сизот сувларини ер юзига сизиб 
чиқадиган минтақасида) қудуқлар маълум бир йўналиш бўйича, ер ости оқими 
йўналишига тик гидроизогипс харитасидан фойдаланиб жойлаштирилади.
Қудуқларни майдонга жойлаштирган ҳолатда зарур бўлган қудуқлар сони
qT
W
N
=
(31) 
тенгламасидан аниқланади, бу ерда q-бир дона қудуқнинг сарфи.
Аммо, бошқа томондан 
,
2
R
N
π
ω
=
(32) 
бу ерда 
ω
-сизот сувлари сатҳини майдонда пасайишининг лойиха қилинаётган 
100


майдони; 
R-бир дона қудуқнинг таъсир радиуси; 
Шунинг учун 
2
R
qT
W
π
ω

Бу тенгламада q ва R номаълум. Қудуқнинг таъсир радиуси тажрибавий 
сув тортиб олиш тажрибаси асосида, ёки ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Аниқланган таъсир радиуси “R” қийматини (1) тенгламага қўйиб бир 
дона қудуқни сарфини аниқлаймиз 
T
W
R
q
ω
π
2
=
(33) 
сўнгра зарур бўлган қудуқнинг сони аниқланади. 
Tq
W
N
=
(34) 
Вертикал зовурларни ҳисоблашда сизгичнинг конструкциясини танлашга 
катта эътибор берилади. 
Йирик донали (йирик ва майда шағалли) жинсларда қўлланиладиган энг 
оддий сизгич перфорация (тешиклар) қилинган мустаҳкамловчи қувурдан 
иборат ва у қудуқнинг пастки қисмига туширилади. Тешиклар юмалоқ ёки 
тўртбурчак тешик шаклида қилинади. Тўртбурчак тешикли сизгичларнинг 
ғоваклиги 45%, юмалоқлари эса 20% гача етказилиши мумкин. Тешиклар
шахмат тартибида жойлаштирилади.
Сувли қумларда сизгич перфорация қилинган қувурга ўралган мисс 
симларидан иборат бўлади. Перфорация қилинган қувур устига филтрацион 
латун тўри ўралади. Сизгич ишчи қисмдан яъни перфорация қилинган қувур
тўр билан ўралган қисми, тиндиргичдан унга сув тортиб олиш вақтида 
сизгичдан ўтадиган грунт зарралари чўкадиган қисми ва сизгичнинг устки 
қисми. Сизгичнинг ишчи қисми узунлиги 10 метргача, айрим вақтда ундан 
каттароқ бўлади. 
Сизгичнинг ишчи қисми А.Н. Костяковнинг қуйидаги формуласидан 
аниқланиши мумкин. 
0
0

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling