Мелиоратив гидрогеология
Download 2.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология
7-жадвал.
Филтрация коэффициенти К, м/кун <0,1 0,1-0,5 >0,5 Тоғ жинсларининг характерли литологик тури оғир суглиноклар ва гиллар енгил ва ўрта суглиноклар супеслар ва қумлар Горизонтал зовурларни қўллаш шароитлари ноқулай шароит ўртача шароит қулай шароит Ноқулай шароитда горизонтал зовурлар самара бермайди, ўртача шароитда зовурларнинг турли шаклини ҳисоблар билан асослаш керак ва қулай шароитда горизонтал дренаж яхши самара беради. Майдонда горизонтал зовурларни ишлатиш шароити бўйича жойлаштириш учун 3-4 м чуқурликли кесма харита тузилади ва унда шароитни ойдинлаштирувчи барча белгилар кўрсатилади (20-расм). Инфилтрацион сувларни шимилиши тўғрисида тўғри тасаввурга эга бўлиш учун ёпқич қатламлар кесимида сувни ўта паст даражада ўтказадиган (0,01-0,001 м/кун) қатламчаларни мавжудлигини текшириб чиқиш керак, чунки улар суғориш ишларини қийинлаштиради. Агар бундай қатламчалар ёпқич қатламнинг пастки қисмида учраса вертикал зовурларни қўллашни қийинлаштиради. Асосий қатламларни ва ёпқич қатламларни ҳисобга олиб, қайси майдонда қандай зовурлар қурилиши ва қайси майдонлар зовурсиз ўзлаштирилиши аниқланади. Шунинг учун суғориш майдонларида зовурлар тизимининг шундай турини танлаш керакки, биринчидан массивнинг филтрацион тузилиши хусусиятларини қониқтирсин ва иккинчидан бир мелиоратив хўжалик ҳудудида бир хил турдаги зовур жойлаштирилсин, эксплуатация қилиш учун қулай бўлсин. Масалан, майдонда кенг тарқалган енгил ёпқич ётқизиқли қатламлар кенг тарқалган бўлса горизонтал зовурларни тавсия қилиш мумкин, лекин кесимда паст ёки ўртача сув ўтказувчи жинслар учраса, горизонтал зовурга қўшимча, шу майдонларда кучайтирувчи қудуқлар (аралаш зовурлар) тавсия қилинади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, горизонтал зовурлар орасидаги ёпқич қатламларнинг тузилиши уларнинг самарасига таъсир ўтказмайди, чунки К ф инфилтрация “W” жадаллигидан катта бўлса, суғоришда инфилтрацияга тик кетаётган сувнинг босимини йўқотиши унчалик катта бўлмайди. Шунинг учун ёпқич қатламларнинг тузилиши фақат зовурлар йўналиши бўйича ҳисобга 105 олиниши лозим. 106 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling