Мен ҳам намоз ўҚийман
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Men-ham-namoz-oqiyman
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Истиҳоза
АЁЛЛАРГА ХОС МАСАЛАЛАР
Балоғат ёшига етган қиз ва туғиш ёшидан ўтмаган аёллар бачадонидан ҳайз ва нифос келади: I. Ҳайз Ҳайзнинг энг кам келиш муддати уч ке- ча-кундуз, энг узоқ келадиган муддати ўн-кеча кундуздир. У кунларда қон давомли келмай, ора-сира тўхташи ҳам мумкин. Би- роқ оралиқдаги бу кунлар ҳам ҳайз кунлари ҳисобланади. Аёлларга ҳайз кўрган кунларида: намоз ўқиш, рўза тутиш, Қуръон ўқиш (Қуръон муаллимаси толибага сўзма-сўз ҳижжалаб Қуръон ўргатиши мумкин), Қуръони карим- ни ушлаш, Каъбани тавоф этиш, масжидга кириш, эри билан жуфтлашиш ҳаром бўлади. Аёллар ҳайздан тоза бўлгач, ҳайз кўрган кунларидаги намозларнинг қазосини ўқи- майдилар. Лекин Рамазон рўзасини тутма- ган кунларининг қазосини тутиб беришлари лозим. Мен ҳам намоз ўқийман 21 II. Нифос Аёл туққандан сўнг бачадонидан келадиган қон нифос дейилади. Нифоснинг энг узоқ келиш муддати қирқ кундир. Энг оз келиш муддати белгиланмаган. Аёл ҳайз кўрганда унга ҳаром бўлган нарсалар нифос кўрганида ҳам ҳаром бўлади. Аёл нифос кунларидаги намозлар қазосини ўқимайди, Рамазон ойида рўза тутмаган кунларининг қазосини тутиб бериши лозим. III. Истиҳоза Хасталик туфайли аёлларда таносил йўлидаги ё бачадон томири ёрилиши сабабли келадиган қон “истиҳоза қони” дейилади. Ҳайз кўрганда ўн кундан ўтиб келган; уч кундан оз келган қон, нифосда қирқ кундан ўтиб келган қон ва ҳомиладордан келган қон истиҳоза бўлади. У ҳолатларда аёллар намоз ўқишни, рўза тутишни қолдирмасликлари керак. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 22 НАМОЗ Намоз динимизнинг иккинчи рукни ҳи- собланади. Намоз – Аллоҳ таоло бизларга берган ҳадсиз-ҳисобсиз неъматларга шукро- надир. Намоз солиҳ амалларнинг энг афзали- дир. Солиҳ амал туфайли банда Аллоҳ таоло- га суюкли бўлади. Турли баҳоналар билан намоз ўқимай юр- ган киши Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунма- ган бўлади. Аллоҳ таоло амрига бўйсунмас- лик катта мусибатдир. Қуръони каримнинг кўплаб оятларида на- моз ўқиш амр этилган: Download 4.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling