Мен ҳам намоз ўҚийман


ТАЯММУМ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:  «Бордию, бетоб ё сафарда бўлсангиз ёки


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/55
Sana28.09.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1689453
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
Men-ham-namoz-oqiyman

ТАЯММУМ
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: 
«Бордию, бетоб ё сафарда бўлсангиз ёки 
сизлардан бирортангиз ҳожатхонадан 
чиққан бўлса ёхуд хотинларингиз билан 
яқинлик қилган бўлсангиз-у, (ғусл қи-
лишга)
сув топа олмасангиз, покиза ер 
(тупроқ, тош, қум, чанг кабилар)
билан 
таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлла-
рингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афв 
этувчи ва кечирувчидир» (Нисо сураси, 
43-оят).


Мен ҳам намоз ўқийман
19
Таяммум қилишда таҳоратга ёки ғуслга 
ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният 
қилиш ҳам мумкин.
Таяммум олиш тартиби қуйидагичадир
:
1. Енгларни тирсакларигача шимариб, «По-
кланиб намоз ўқиш учун таяммум қилишга 
ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.
2. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дей-
илади ва қўллар, бармоқлари ораси очиқ ҳол-
да, тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган би-
рор нарсага бир марта урилади.
3. Қўлларнинг ичи (кафт) билан юзнинг 
ювиладиган қисми масҳ қилинади.
4. Қўлларни иккинчи бор тупроқ ёки ту-
проқ жинсидан бўлган нарсага уриб, чап 
қўлнинг кафти ва бармоқлари билан ўнг қўл 
тирсаги билан қўшиб, ўнг қўл кафти ва бар-
моқлари билан чап қўл тирсаги билан қўшиб 
масҳ қилинади.
Таяммумда
 тўртта фарз бор:
1. Ният;
2. Пок тупроқ ё унинг жинсидан бўлган 
нарсага таяммум қилиш;
3. Икки қўлни пок тупроққа ё бошқа нарса-
га уриб юзга суриш;
4. Қўлларни яна тупроққа уриб, тирсаклари 
билан қўшиб қўлларга суриш.
Таяммумни бузадиган ҳоллар
:
1. Таҳоратга етарли сув топилиши;


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
20
2. Бадандаги яра ёки (бошқа) узр туфайли 
таяммум олган кишидан узрнинг кетиши;
3. Таҳоратни бузадиган барча ҳоллар 
таяммумни ҳам бузади.

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling