Мен ҳам намоз ўқийман
9
ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА
1. Калимаи тоййиба – Тўғри сўз
Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росу-
луллоҳ.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир!
Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир.
2. Калимаи шаҳодат – Иқрорлик калимаси
Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳа-
ду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги-
га ва Муҳаммад (алайҳиссалом) Аллоҳнинг
бандаси ва расули эканига иқрорман.
3. Калимаи тавҳид – Тавҳидга иқрорлик
калимаси
Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу
лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул
ҳамд(у) юҳйи ва юмийт(у) ва ҳува ҳайюл
лаа ямут(у), биядиҳил хойр(у) ва ҳува ъала
кулли шайъин қодир.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига
иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк
Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ)
тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирик-
дир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир
ва У ҳамма нарсага қодирдир!