Мен ҳам намоз ўҚийман


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/55
Sana28.09.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1689453
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
Men-ham-namoz-oqiyman

ИСЛОМ ВА ИМОН ШАРТЛАРИ
Ислом дини тинчлик, поклик, ҳалоллик, 
меҳр-мурувват, инсонларни икки дунё сао-
датига етказувчи диндир. Бу дин инсонларни 
ягона илоҳ – Аллоҳ таолога, Унинг фаришта-
ларига, китобларига, пайғамбарларига, қиё-
мат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Унинг 
хоҳиши билан бўлишига, ўлгандан сўнг қай-
та тирилишга ишонишга чақиради. Ана шу-
ларга қалбан ишонганлар мусулмон, имонли 
бўладилар.
Мусулмон кишига ҳар куни беш маҳал на-
моз ўқиш, Рамазон ойида рўза тутиш, закот 
бериш, яъни бойлиги нисобга (муайян миқ-
дорга) етса йилда бир марта маълум миқдо-
рини ҳақдорларга бериш, ҳаж қилиш, яъни 
моддий ва соғлиғи жиҳатидан қурби етганда 
ҳамда йўллар бехатар бўлганида белгиланган 
ойларда Маккаи мукаррамага бориб умрида 
бир марта ҳаж амалларини адо этиш фарздир.
ИМОННИ ИЗҲОР ҚИЛИШ 
КАЛИМАЛАРИ
Киши мусулмон бўлганини ушбу калима-
лар билан изҳор қилади:


7
Мен ҳам намоз ўқийман
«Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расу-
луллоҳ».
(«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, Муҳаммад 
Аллоҳнинг Пайғамбаридир»).
«Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳ ва ашҳа-
ду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».
(«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳам-
мад (алайҳиссалом) Аллоҳнинг бандаси ва 
расули эканига иқрорман»).
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ СИФАТЛАРИ
Аллоҳ таолонинг Зотий сифатлари ва Су-
бутий сифатлари бор.
Зотий сифатлари
:
1. Вужуд (Бордир)
2. Қидам (Борлигининг аввали йўқдир)
3. Бақо (Борлигининг охири йўқ)
4. Ваҳдоният (Бирдир)
5. Мухолафатун лил-ҳаводис (ҳеч бир 
махлуқотга ўхшамайди)
6. Қиём бинафсиҳи (Борлигида ҳеч нарсага 
муҳтож эмасдир).
Субутий сифатлари
:
1. Ҳаёт (доимо тирик)
2. Илм (барча нарсани билиш)
3. Самъ (ҳамма нарсани эшитиш)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
8
4. Басар (кўриш)
5. Ирода (хоҳиш)
6. Қудрат (барча нарсага қодирлик)
7. Калом (сўзлаш)
8. Таквин (бутун махлуқотни яратиш).

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling