Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган 20 йил


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/62
Sana27.10.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1726987
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62
Bog'liq
2023-йил-ЖШ-макети

3.17. 
Ходимларга Иш берувчининг маблағлари ҳисобидан ишдан бўшатиш 
нафақасини тўлаш чоғида қуйидаги қўшимча кафолатлар белгиланади: 
а) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 173-моддасининг учинчи қисмида 
мустаҳкамланганларига нисбатан ишдан бўшатиш нафақасининг _______ фоизга 
оширилган миқдорлари; 
б) ишдан бўшатиш нафақасининг миқдорига таъсир кўрсатадиган иш стажига 
ходимларнинг _______ тармоқдаги ёки муайян касбга доир меҳнат фаолияти 
даврларини 6-иловага мувофиқ киритиш; 
в) ушбу Ташкилотга иш берувчининг таклифи билан ишга кирган 
ходимларнинг кўрсатилган стажида ходим илгари меҳнат қилган ташкилотда ишлаган 
вақтни ҳисобга олиш; 
г) вақтинчалик ходимга меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда 
ўртача иш ҳақининг _______________ фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақасини 
тўлаш;
д) ____________________________________. 
3.18. 
Касаба уюшмаси қўмитаси Ташкилотда бандликни таъминлаш, ишдан 
озод этилаётган ходимларни ҳимоя қилиш масалаларини, шунингдек ходимларнинг 



ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир бошқа 
масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикаси
«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси). 
3.19. 
Иш берувчи Ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан
ҳудудларни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигидаги турли ишлар, шунингдек газета 
ва журналларга мажбурий обуна қилишга жалб қилмайди.
3.20. 
Касаба уюшмаси қўмитаси Ташкилот ходимларини мажбурий 
меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ 
хўжалигидаги турли ишларга жалб қилинишининг, шунингдек газета ва журналларга 
мажбурий обуна қилинишинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб 
боради. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling