Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган 20 йил


  Йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ  хоналарда меҳнат қилувчилар учун Иш берувчи


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/62
Sana27.10.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1726987
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   62
Bog'liq
2023-йил-ЖШ-макети

4.13. 
Йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ 
хоналарда меҳнат қилувчилар учун Иш берувчи томонидан Ташкилотнинг ички 
меҳнат тартиби қоидаларига асосан махсус танаффуслардан фойдаланиш имконияти 
берилади. Бунинг учун иш бажариладиган жойда махсус иситиладиган хона 
ажратилади. Ушбу танаффуслар ҳақ тўланадиган иш вақтига киритилади. Бундай 
махсус танаффуслар бериладиган касблар, лавозимлар ва ишлар рўйхати 11-иловада 
келтирилган. 
Мазкур норма йилнинг иссиқ фаслида очиқ жойларда меҳнат қилувчи 
ходимларга ҳам (очиқ жойда ҳарорат _______ даражадан юқори бўлганда) 
қўлланилади. 
4.14. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 202-моддасида назарда 
тутилган даврлардан ташқари, ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа 
мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод 
этишнинг қуйидаги даврлари ҳам дам олиш вақтига кирмайди: 
4.14.1. 
касаба уюшмаларининг сайлаб қўйиладиган органлари ишида, ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича комиссиялар фаолиятида иштирок этиш
4.14.2. 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари билан тузилган 
комиссиялар ишида иштирок этиш; 
4.14.3. 
касаба уюшмалари томонидан ташкил этиладиган таълим, маданий-
маърифий ва спорт тадбирларида иштирок этиш; 
4.14.4. ___________________________________________________________. 
4.15. 
Ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 205-моддасида 
назарда тутилган танаффуслардан ташқари иш куни (смена) давомида иш вақтига 
киритиладиган қуйидаги қўшимча танаффуслар берилади: 
а) чанқоқни қондириш учун; 
б) никотинга қарамлик туфайли; 
в) намоз ўқиш учун; 
д) табиий эҳтиёжларни қондириш учун; 
э) дори воситаларини қабул қилиш учун; 
е) _____________________________________; 
12 


ж) _____________________________________. 
4.16. 
Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтаси қўлланилганда Ташкилотда 
умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади. Беш кунлик иш ҳафтасида иккинчи 
дам олиш куни деб _____________________________ белгиланади. 
4.17. 
Ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси 
ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур 
бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари 
ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
7
Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг 
кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч 
бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларнинг рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олган: 
а) юқори турувчи ташкилотнинг, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларининг ўз ваколатлари доирасида берган кечиктириб бўлмайдиган 
вазифаларни бажариш; 
б) ходим умумхалқ ҳайрия ҳашарларида ихтиёрий равишда иштирок этиш 
хоҳишини билдирганда; 
в) ____________________________________________________; 
г) ____________________________________________________. 
Ходимлар ишга жалб қилиниши мумкин бўлган дам олиш ва байрам 
кунларининг сони календарь йилида _________ кун билан чекланади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling