Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган
Бўлим маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг
Download 158.32 Kb.
|
жамоа-шартномаси ирригация (Автосохраненный)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илова №__ Туман Ирригация бўлими бошлиғининг 2021 йил 20-декабрь куни ..... сонли буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
- Келишилган” Касаба уюшма қўмитаси раиси _________________ А.Юсупов 2021йил 20 декабрь “Тасдиқлайман”
- БЎЛИМНИНГ ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБИ ҚОИДАЛАРИ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Бўлим маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг
МАДАНИЙ-ОММАВИЙ ВА СПОРТ ЙЎНАЛИШИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАРИ
Меҳнат жамоаси умумий йиғилиши 2021йил “20”декабрдаги 12-сонли баённомаси билан маъқулланган жамоа шартномасига Илова №__ Туман Ирригация бўлими бошлиғининг 2021 йил 20-декабрь куни ..... сонли буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
БЎЛИМНИНГ ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБИ ҚОИДАЛАРИ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1.1. Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари (Кейинги ўринларда - "Қоидалар") Меҳнат кодекси (Кейинги ўринларда - "МК")га, меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда иш берувчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий қатъий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. 1.2. Қоидалар бўлимнинг касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва бўлимда қўлланилади. 1.3. Қоидаларга риоя қилиш иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 1.4. Иш берувчининг қуйидагиларга мажбуриятлари: - Ходимларнинг меҳнатини ташкил этиш; - Қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратиш; - Ходимга у бажарган иш учун бўлимда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш. - Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитини таъминлаш; - Қонунчиликка жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни, уларга кафолатли ва компенсация тўловлари тўланишини таъминлаш; - Меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унга етказилган зарар учун ходимга ҳақ тўлаш; - Ходимларнинг ваколатли органлари ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш; - Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш. 1.5. Ходимнинг мажбуриятлари: - Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш; - Меҳнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонунга мувофиқ келадиган фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш; - Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш; - Бўлимнинг мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш; - Меҳнат жамоасининг аъзолари, бўлим мижозлари ва иш жараёнида алоқа қиладиган бошқа шахслар билан хушфеьл муносабатда бўлиш. Download 158.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling