Меҳнат шартномаси


Download 64.71 Kb.
bet1/2
Sana03.11.2023
Hajmi64.71 Kb.
#1742788
  1   2
Bog'liq
МЕХНАТ ШАРТНОМА ККХТТ




МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ №______

2022 "______" _______________ Қўқон шаҳри


1. Қўқон қишлоқ хўжалиги ва технологиялар техникуми номидан Баратов Хакимбек Абдуфаттохович, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталади ва


фуқаро _______________________________________________________________, кейинги ўринларда "Ходим" деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:


2. Ходим касби бўйича ___________________________________________________ лавозимига ишга қабул қилинади.


3. Шартнома асосий иш бўйича ҳисобланади. (ички ва ташқи ўриндошлик бўйича ҳам тузилади)


4. Шартнома муддати _____________________________ (номуайян муддатга, 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, муайян ишни бажариш вақтига, танловга қадар, тегишли ходимнинг ҳомиладорлик, туғиш, бола парваришлаш учун бериладиган таътил даврига)


5. Шартнома бўйича ишлаш __________________________ бошланади.


6. Синов муддати ______________________ (ҳомиладор аёлларга, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек ходим 6 ойгача муддатга ишга қабул қилинганда дастлабки синов муддати белгиланмайди)


7. Ходимнинг мажбуриятлари:


7.1 меҳнат ва технология интизоми (ички меҳнат тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги қоидалар)га риоя қилиш;
7.2 иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш;
7.3 меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва санитария талабларига риоя қилиш;
7.4 лавозим йўриқномаларига риоя қилиш;
7.5 малака тавсифномасида назарда тутилган мажбуриятларга риоя қилиш;
7.6 таълим соҳасидаги ҳамда самарали меҳнат фаолияти юритиши учун зарур бўлган бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни мунтазам равишда ўрганиб бориши ҳамда уларга сўзсиз риоя этиш;
7.7 жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш;
7.8 касб этикаси қоидаларига қатъий амал қилиш
7.9 Техникумдаги ўқув-тарбия, меҳнат жараёнининг барқарорлигига, меҳнат жамоасидаги соғлом муҳитга зарар етказувчи ғайриқонуний хатти-харакатлар содир этмаслик
7.10 меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириш, зарур холларда қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш (малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ўташ билан боғлиқ харажатлар амалдаги меъёрий-ҳуққий хужжатларга асосан қопланади)
7.11 юқори турувчи давлат органлари, иш берувчининг буйруғига асосан жамоатчилик асосидаги ишларида фаол иштирок этиш
7.12 навбатдаги меҳнат таътилига, зарур ҳолларда иш берувчининг топшириғига асосан бошқа таътилларга чиқишдан камида бир кун олдин айланма варақни (обходной лист) тегишли ходимлар имзоси-муҳри қўйилган ҳолда иш берувчига тақдим этиш
7.13 ўз ташаббусига кўра, тарафлар келишувига кўра ёҳуд қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда иш берувчи буйруғига асосан топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномаси тузишда фаол иштирок этиш, тузилган махсус комиссиялар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик
7.14 тарафлар ёзма келишувига кўра ҳамда қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради
7.15 Юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда қуйидаги чоралар кўрилади:
а) хайфсан берилади;
б) ўртача иш ҳақининг 20% дан кўп бўлмаган миқдорида жарима солинади;
в) мунтазам равишда ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун ойлик иш ҳақининг 40% дан кўп бўлмаган миқдорда жарима солинади;
г) меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан бекор қилинади.
8. Иш берувчининг мажбуриятлари;
8.1 ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, ходимни меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ва локал-маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш;

8.2 меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш;


8.3 иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;
8.4 хавфсиз ва самарали меҳнат учун шарт-шароитлар яратиш, унга меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароити тўғрисида йўл-йўриқ бериш;
8.5 иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш;
8.6 қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;
8.7 жамоа шартномаси шартларига риоя килиш;
8.8 иш берувчи томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар
8.9 тарафлар ёзма келишувига кўра ҳамда қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради

9. Иш куни режими ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ белгиланади. Ходим техникум маъмурияти томонидан тасдиқланган дарс жадвали ҳамда шахсий йиллик, ойлик, ҳафталик иш режаси асосида меҳнат қилади. (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш кунининг бошланиш ва тамом бўлиши, танаффуслар (перекур), тушлик вақти ва бошқалар шу бандда кўрсатилиб ўтилади)


10. Меҳнатга ҳақ тўлаш.


10.1. Ходимга амалдаги тартиб бўйича тасдиқланган штат жадвалида белгиланган ойлик иш ҳақи тарификация рўйхати асосида ҳисобланади ва тўланади.
10.2. Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда жамоа шартномасига мувофиқ ходимга устама ҳақ ҳамда моддий ёрдам техникум ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия ҳулосасига асосан иш берувчи буйруғи билан белгиланади.
11. Ходимга
11.1. ____________ га йиллик асосий узайтирилган меҳнат таътили
11.2. _________ кунга (12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) қўшимча таътил белгиланади.
12. Мазкур шартнома амалдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда назарда тутилган асосларга кўра бекор қилиниши мумкин.
12.1. Техникумнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ҳодим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати қуйидагичадир;
12.1.1. Узрли сабабларсиз бир кундан ортиқ ишга келмаслик
12.1.2. Иш вақти мобайнида узрли сабабларсиз тўрт соатдан ортиқ иш жойида бўлмаслик;
12.1.3. Иш жойига алкогол (психотроп), наркотик модда-маҳсулотлар истеъмол қилган холда келиш;
12.1.4. Касб этикаси қоидаларига зид ишлар қилиш (техникум мулкини ўғирлаш, техникум мулкига зиён етказиш, ўқувчиларни хақорат қилиш (уриш), иш жойида безорилик қилиш, ўқувчиларга ёки ходимларга тегажолик қилиш, таълим муассасаси шаънига ёхуд унинг ҳодими шаънига доғ туширувчи бошқа хатти-харакатларни содир этиш).
12.1.5. Эгаллаб турган лавозими, бажариб келаётган вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда таълим муассасаси ўқувчиларини уларнинг иҳтиёрига зид равишда ўз манфаатлари йўлида турли ишларга, тадбирларга (тўйлар, маъракалар, ҳашарлар ва ҳоказо) жалб этиш
12.1.6. Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан жиноят содир этишда айбдор деб топилиши
12.1.7. Техникумнинг умумий йиғилиши томонидан ҳодимнинг бошқа хатти-харакатлари ҳам мазкур ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида эътироф этилиши мумкин.



Download 64.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling