Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Солиқ – турли хил шаклларда жисмоний ва юридик шахслардан давлат ва махаллий бюджетлари фойдасига ундириладиган мажбурий тўлов тури. Стагнация –


Download 240.62 Kb.
bet11/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Солиқ – турли хил шаклларда жисмоний ва юридик шахслардан давлат ва махаллий бюджетлари фойдасига ундириладиган мажбурий тўлов тури.
Стагнация – жамият ва иқтисодиётнинг ўзига хос холати. Иқтисодий жихатдан олиб қаралса, бундай вазиятда ишлаб чиқариш кўламининг кескин пасайиши, ишсизликнинг, инфляциянинг кучайиши, ахоли турмуш даражасининг пасайиб кетиши, ижтимоий тангликнинг ошиб кетиш холлари кузатилади.
Суд томонидан тайинланган иш бошқарувчи (вақтинчалик, ташқи, конкурс асосидаги) – банкротликни эътироф этиш билан бојлиқ масалалар юзасидан хуқуқий таомилга кўра иш олиб борувчи ёхуд қонунларда кўрсатилган бошқа хилдаги ваколатлардан фойдалана олиш хуқуқига эга бўлган шахс.
Судга мурожаат қилгунга қадар амалга ошириладиган хуқуқий таомиллар - хўжалик судининг аралашувидан илгарироқ қарздорнинг ўз кредиторлари билан муросага келишига ёрдам берадиган чора-тадбирлар.
Танқид – амалдаги фаолиятнинг такомиллаштирилишини кўзлаб туриб унинг салбий жихатларини кўрсатиш, уларга бахо бериш.
Тартибга солиш – иқтисодий тизимнинг институционал тузилмалари ўртасидаги мувозанат холатини таъминлашга ёрдам берувчи бошқарувчилик функцияси.
Ташкилий таъминот - ахборот тизимидан фойдаланиш ва унга самарали ахборот хизматини кўрсатиш бўйича ташкилий тадбирлар ва бошқариш хужжатлари мажмуасидир.
Ташқи бошқарув (суд қарорига мувофиқ амалга ошириладиган санация) – банкротлик холатига тушиб қолган қарздор корхонанинг хаётий лаёқатини тиклашга йўналтирилган чора-тадбир. Унга кўра, қарздор корхонанинг фаолиятини бошқариш масъулияти хўжалик судининг қарори билан тайинланган ташқи бошқарувчига топширилиши назарда тутилади.
Ташқи бошқарувчи – хўжалик судининг қарори билан қонунда кўзда тутилган мажбурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тайинланган шахс.
Тартиб-интизом – биргаликда амалга ошириладиган фаолиятнинг муайян турдаги ташкилий шакллари ва қонун-қоидаларини барқарор сақлаб туриш учун хизмат қиладиган ўзига хос муносабатлар шакли.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling