Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати


Download 32.08 Kb.
bet1/4
Sana03.12.2023
Hajmi32.08 Kb.
#1806649
  1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза


Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати

РЕЖА:
1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари


2. Менежментнинг мазмуни, моҳияти ва тамойиллари.
3. Менежментнинг мақсади ва вазифалари.
4. Менежер ва унинг функсиялари.

Таянч тушунчалар: менежмент, менежер, бозор иқтисодиёти, маъмурий бошқариш, илмий бошқарув, бошқарув обекти, бошқарув жараёни, бошқарув тизими, бошқариш функсиялари.


1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари

Бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. У меҳнатни тақсимланиши ва кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. Бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. Бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар.


Бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрликлар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни марказлаш-тирмаслик ҳақида масалани қўйганлар.
Эрамизга қадар 20 асрда Мисрга қўшни Вавилонда подшоҳ Хаммурапи бошқарув ва назорат қилиш зарурияти учун сопол жадваллардаги ҳужжатлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини қўллаган, амалдор шахслар томонидан жавобгарликни ўз тобеларига ўтказишга йўл кўймасликни тан олган, иш ҳақи даражасини қонунан белгилаган.
Эрамизга қадар учинчи минг йилликлар билан саналанган сопол жадвалчаларга тижорат битимлари ҳақидаги маълумотлар ва қадимги Шумерия қонунлари ёзилган, бу ҳам у ерда бошқарув амалиёти мавжудлигидан дарак беради.
Бошқарувга антик даврда ҳам маълум улуш қўшилган, бизнинг эрамиздан 400 йил аввал Суқрот бошқарувнинг универсаллиги тамойили шакллантирган. Унинг замондоши Эрон шоҳи Кир одамларни ҳаракат қи-лишга ундашнини, яъни мотивацияни махсус тадқиқот қилиш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган. У яна бошқарув ахборотларини ишлаб чиқиш ва режалар тузиш муаммосини ҳам кўриб чиққан. Бироз кейинроқ Грецияда меҳнат операцияларини бажариш ва уларнинг бир маромдалигини таъминлаш усуллари билан шуғулланганлар. Платон ихтисослашиш тамойилини шакллантирган.
Эрамиздан аввалги 325 йилда Искандар Зулқайнайн биринчи марта жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган.
Менежментни пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ:

  • Машинали ишлаб чиқаришни ривожланиши, бошқарувчига талабларни ўсиши, мулк эгаси ва тадбиркорни бошқарувнинг ўсиб боришга қийинчиликларини бартараф қилишга қодир эмаслиги;

  • Бозор субъектларининг катта миқдорини вужудга келиши, ҳажмини ўсиши ва бозор алоқаларини кучайиши;

  • Бошқарувга касбий ёндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатни ўсиши ва бозор иқтисодиётининг барқарорлиги;

  • Йирик корпорацияларни пайдо бўлиши ва шунга кўра фақат ходимларнинг махсус аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми ва мураккаблигини кўпайиши,. Худди корпорацияда менежмент мулк эгаси- тадбиркорнинг ўзини ўзи бошқаришидан бутунлай ажралади;

  • Мулкни акциядорлар ўртасида жамланиши, бунинг натижасида акциядорлик сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади;

  • Тадбиркорларни саноат инқилоби даврида яратилган техниканинг афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари;

  • Ижодий, шўъбаиқувчан одамлар гуруҳларининг ишни самарали бажариш усулларини яратиш истаги.




Download 32.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling