Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати
Менежментнинг мазмуни, моҳияти ва тамойиллари
Download 32.08 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- - бошқаришга жараён сифатида ёндошиш;
2. Менежментнинг мазмуни, моҳияти ва тамойиллари.
Менежмент - бу профессионал фаолиятнинг мустақил қўриниши бўлиб, бозор шароитида фирманинг ихтиёрий хўжалик фаолияти натижасида моддий ва меҳнат ресурслардан унумли фойдаланиб мўлжалланган мақсадга эришишдир. Бу мақсадга менежмент иқтисодий механизмининг принсиплари ва усуллари асосида эришилади. Менежмент дэганда, бозор шароитида бозор иқтисодиётини бошқариш тушунилади, яъни: - фирмани бозорнинг талаби ва эҳтиёжига, аниқ талабгорларнинг эҳтиёжига йўналтириш ва шу асосда фирмага мўлжалланаётган фойдани келтирадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш; - оптимал натижаларга эришган ҳолда минимал ҳаражатлар билан ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга доим интилиш; - хўжалик фаолиятининг мустақиллиги; - бозор ҳолатини эътиборга олган ҳолда мақсад ва режаларни доимий такомиллаштириш; - бозорда, алмашиш жараёнида фирманинг ёки унинг хўжалик фаолияти мустақил бўлган бўлим ва қисмларнинг якуний натижаси намоён бўлади; - асосланган ва оптимал қарорларни қабул қилишда кўп вариантли ҳисоб – китобларни амалга ошириш учун ҳозирги замон маълумотлар базаси ва компютерлардан кенг фойдаланиш. Бошқариш сўзи кенг маънода ишлатилади, масалан: давлатни бошқариш, машинани бошқариш, бирон бир биологик жараённи бошқариш ва ҳоказо. Менежмент сўзи еса асосан фирма даражасида бозор шароитида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришда ишлатилади. Менежмент ҳар ҳил мустақилликга эга бўлган ишловчиларни ўз ичига бирлаштиради, яъни муҳандисларни, лойиҳачиларни, иқтисодчиларни, статистларни, психологларни, бухгалтерларни. Ана шуларни ҳаммасининг фаолиятини менежер бошқаради. Менежер ишлаётган фирманинг капиталига мулкдорликдан еркин, демак у фирманинг аксиясига эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги мумкин. Менежментнинг таърифини берганда фирманинг хўжалик фаолияти қуйидагиларда намоён бўлади: иқтисодиётнинг ихтиёрий тармоғида, яъни саноат корхоналарида, банкда, транспортда ва ҳ.к. фирманинг ихтиёрий фаолият доирасида, яъни ишлаб чиқаришда, илмий изланишда, молияда, таъминотда ва ҳ.к. Фирма хўжалик фаолиятининг мақсади ишлаб чиқариш жараёнини керакли бўлган ҳамма ресурслар билан таъминлаш ва техник даврни (сиклни) ташкиллаштиришдир, бу дэгани илмий изланишлар натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш, ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва такомиллаштириш, маҳсулотнинг сифат даражасини кўтариш, тижорат ишларини амалга ошириш, товар ҳаракати амалларини бажариш, ҳар ҳил ҳисоб-китобларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш жараёнини моддий техник таъминлаш, молия ресурслари билан таъминлаш ва бошқалар. Менежментнинг асосий масалаларидан бири - фирманинг мақсадларини яқин ёки узоқ келажакга, яъни истиқболга мўлжаллаш. Бунинг учун фирманинг имкониятини баҳолаш ва ресурслар билан таъминланганлигини билиш зарур. Моддий ва меҳнат ресурсларидан расионал фойдаланиш натижасида минимал ҳаражат ва максимал самарадорлик билан бошқариш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилаётган кишилар ёки гуруҳлар мақсадга эришиши мумкин. Хўжалик фаолияти жараёнида пайдо бўладиган ижтимоий-иқтисодий, техник, ижтимоий-психологик масалаларни ечиш учун менежмент ўзининг хусусий иқтисодий механизмига эга. Менежментнинг ана шу иқтисодий механизми 3 қисмдан иборат: - фирма ичидаги бошқариш. - ишлаб чиқаришни бошқариш. - ҳодимларни бошқариш. Ҳозирги замон бошқарувининг назарияси ва амалиётининг ривожланишига 4 та муҳим тамоилнинг таъсири алоҳида аҳамиятга эга. Булар: - илмий бошқарув; - маъмурий бошқарув; - психология ва одамларнинг муносабати нуқтаи назаридан бошқарув; - ҳулқ атвор нуқтаи назаридан бошқарув. Ҳозирги шароитда бошқаришга учта илмий ёндошиш мавжуд: - бошқаришга жараён сифатида ёндошиш;- тизимли ёндошиш; - вазиятли ёндошиш. Download 32.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling