Metodikalari kafedrasi
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎЗЛАШТИРГАНЛИК
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саводхон бўлиш.
- Мустақил фикрлаши
- Ўзлаштирганларини амалда қўллай олиши.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎЗЛАШТИРГАНЛИК
ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ ДИАГНОСТИКАСИ ХУСУСИЯТЛАРИ Жабборова Онахон Манноповна, Тошкент вилоят давлат педагогика институти Аннотация: мақолада бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш диагностикаси хусусиятлари тахлил этилган. Калит сўз: таълим, бошланғич, ўқувчи, ўзлаштириш, диагностика, хусусият, билим, метод. Ўзбекистонда бошланғич таълим босқичини сифатли таълим талабалари асосида ривожлантириш жараёни кечмоқда [1]. Бунда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини диагностика қилиш ҳам муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражаси диагностикаси хусусиятлари таҳлилига 30 эътиборингизни тортамиз. Педагогик тадқиқотлар ва амалий тажрибалар шуни кўрсатадики, бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражаси диагностикаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Шу жиҳатдан мазкур жараён умумий диагностика хусусиятларидан фарқланиб, унга нисбатан махсус ёндашишни тақозо этади. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражаси диагностикаси қуйидаги специфик хусусятларга эга: 1. Саводхон бўлиш. Унга кўра, бошланғич синф ўқувчилари энг аввало билимлар оламига олиб кирилиши ва бунинг натижасида саводхонлик даражасини эгаллаши муҳим ўрин тутади. Шу сабабли бошланғич таълимда диагностика жараёни энг аввало ўқувчиларнинг саводхонлик даражасини аниқлашга асосланади. Бунда қуйидагилар турли методлар ва технологиялар асосида аниқланади: а) бошланғич синф ўқувчиларининг ёзиш, ўқиш, ҳисоблаш ва тушуниш кўникмаларини аниқлаш; б) бошланғич синф ўқувчиларининг аниқ, табиий ва гуманитар фанлар асослари бўлган фанларни ўзлаштириши ҳамда уларга бўлган қизиқишини аниқлаш; в) бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш, ўз фикрини мустақил ифодалаш ва фикрлай олиш даражасини аниқлаш. Бундай ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлик даражаси диагностика қилинади, унинг натижасида саводхонлик холати белгиланади ва уни ривожлантириш тавсиялари ишлаб чиқилади. 2. Мустақил фикрлаши. Унга кўра, бошланғич синф ўқувчиларининг мустақил фикрлаш кўникмаси диагностика қилинади. Бундай диагностика жараёнида қуйидагилар аниқланади: а) бошланғич синф ўқувчиларининг аниқ фанлар асоси бўлган Математика ўқув фани бўйича берилган масалаларни ечишда мустақил ёндашиш даражаси; б) бошланғич синф ўқувчиларининг табиий фанлар асоси бўлган Атрофимиздаги олам ва Табиатшунослик ўқув фанлари бўйича ўзлаштирганларини тушуниш кўникмаси даражаси; в) бошланғич синф ўқувчиларининг гуманитар фанлар асоси бўлган Она тили ва ўқиб тушуниш саводхонлиги ўқув фани бўйича малака даражаси. Мазкур асосларга кўра амалга оширилган диагностика натижалари бошланғич синф ўқувчиларининг фанлар кесимида ўзлаштирганлик даражаси ва саводхонлик кўникмаси тўғрисида аниқ маълумот беради. Кези келганда таъкидлаш лозимки, бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлик ва мустақил фикрлаш кўникмаларини диагностика қилишда уларнинг тарбияланганлик даражаси ҳам аниқланади. Чунки айнан ўқувчилар фанлар бўйича саводхонлиги ва мустақил фикрлаш кўникмалари воситасида ўзларининг тарбияланганилк даражасини намоён этади [2]. Бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлик ва мустақил фикрлаш 31 бўйича амалга оширилган диагностика натижалари асосида мазкур кўникмаларни янадар ривожлантиришга йўналтирилган назарий ва методик тавсиялар ишлаб чиқилади. Натижада ўқувчиларнинг саводхондик ва мустақил фикрлаш даражасини ривожлантиришнинг аниқ мўлжалларига эга бўлинади. 3. Ўзлаштирганларини амалда қўллай олиши. Унга кўра, бошланғич синф ўқувчиларининг билим асослари ва тарбияланганлик кўникмаларидан ўз фаолиятларида фойдалана олиш даражаси диагностика қилинади. Бундай диагностика қуйидагиларга асосан амалга оширилади: а) бошланғич синф ўқувчиларининг ўз билимларидан фойдаланиш бўйича тестлар ўтказиш; б) бошланғич синф ўқувчиларининг муаммоли вазиятларда мустақил харакат қила олиш даражасини аниқлаш; в) бошланғич синф ўқувчиларининг амаилй фаолиятда кутилган самарага эришиш даражасини аниқлаш. Бундай диагностика натижасида бошланғич синф ўқувчиларининг ўз ўзлаштирганларини амалиётда қўллай олиш кўникмаси бўйича аниқ маълумотга эга бўлинади. Натижада мазкур маълумотлар асосида ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасидан фойдалана олиш кўникмасини ривожлантирувчи тавсиялар ишлаб чиқилади ва бошланғич таълимни амалга оширувчиларга тақдим этилади. Эътибор берилса, бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражаси диагностикаси ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан алоҳида педагогик ёндашув ҳисобланади. Шу сабабли бундай хусусиятларга асосан амалга оширилган диагностика ишлари кутилган самрани беради. Бугунги кунда олий педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини замон талаблари асосида шакллантириш ва ривожлантириш жараёни кечмоқда. Шу сабабли бу жараёнда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини бошланғич таълимда амалга ошириладиган диагностика ишлари ва унинг ўзигша хос хусусиятлари бўйича касбий компетенция билан қуроллантириш тақозо этилади. Бизнинг ёндашувимизга кўра, бу борада қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади: 1) “Бошланғич таълимда педагогик диагностика” тўгарагини ташкил этиш; 2) мутахассислик (педагогик) мажбурий фанлар дарсликларини бошланғич таълимда амалга ошириладиган диагностика асослари билан бойитиш; 3) талабаларнинг ҳафталик амалиёти даврида уларни бошланғич таълим диагностикаси бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш. Бундай ёндашув бошланғич таълимда диагностика ишларини мақсадли, режали ва компетенцияли тарзда амалга оширувчи бошланғич синф ўқитувчиларига эга бўлинади. Кези келганда таъкидлаш лозимки, бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражасини диагностика қилишда кенг кўламли 32 мутахассислар ва амалий фаолиятдаги ўқитувчиларнинг фаол иштирок этиши кутилган самарани беради. Мисол учун, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига вилоятнинг умумий ўрта таълим мактаблари бириктирилган. Мазкур умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида амалга ошириладиган диагностика ишлари институтнинг профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу билан қуйидагиларга эришиш имкониятига эга бўлинади: а) бошланғич синфларда амалга ошириладиган диагностика ишларини илмий асосда ташкил этиш (бунда институтнинг профессор-ўқитувчилари имкониятларидан фойдаланиш); б) бошланғич синфларда амалга ошириладиган диагностика ишларида энг мақбул методлар ва технологияларга асосланиш (бунда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва тажрибали ўқитувчиларнинг индивидуал услубларидан уйғун фойдаланиш); в) бошланғич синфларда амалга ошириладиган диагностика ишларининг амалиётга йўналтирилганлига асосланиш (бунда диагностика натижалари асосида ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини ривожлантириш бўйича профессор-ўқитувчилар ҳамда тажрибали ўқитувчилар ҳамкорлиги асосида тавсиялар ишлаб чиқиш). Диққат қилинса, бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражасини диагностика қилишда олий таълим муассасаси ва мактаб ҳамкорлиги муҳим амалий натижаларни беради. Шу жиҳатдан бундай ҳамкорлик педагогик таълим кластерининг негизи бўлиб, унга таянган ҳолда диагностика ишлари амалга оширилади ва унинг натижалари асосида бошланғич таълимни ривожлантириш имкониятларига эга бўлинади. Бизнинг ёндашувимизга кўра, бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш диагностикаси хусусиятларида таълим берувчи ўқитувчиларнинг маҳорати ҳам акс этишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Унга кўра, ўқув фанлари кесимида ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражаси диагностика қилинганида шу фанлар ўқитувчиларининг маҳорати ҳам амалий жиҳатдан намоён бўлади. Маҳоратли ўқитувчиларнинг машғулотлари ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малака даражасига ижобий таъсир этиши сир эмас. Шу жиҳатдан бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражаси диагностикасида ўқитувчилар маҳоратининг намоён бўлиши хам мазкур жараённинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади [3]. Шундай қилиб бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштирганлик даражасини диагностика қилиш ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан намоён бўлади. Мазкур масалалар мунтазам равишда илмий тадқиқ этиб борилиши, уларнинг асослари олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари томонидан чуқур ўзлаштирилиши ва амалга оширилган диагностика натижаларига кўра бошланғич синф ўқувчиларининг билим, кўникма ҳамда малакаларини ривожлантириб бориш тақозо этилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling