Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
Ёзма манбаларни ўрганиш этнологиянинг энг муҳим методларидан
бири бўлиб, унинг қиммати ўрганилаётган халқ ва унинг маданияти тўғрисида аниқ ва тўлақонли маълумотлар бериши билан ажралиб туради. Ёзма манбалар нафақат этнология учун балки, тарих фани учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ёзма манбалар асосан инсоннинг ижтимоий фаолияти, аниқроғи, кишиларнинг ўзаро муносабатлари натижаси ўлароқ яратилган ва ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни, тарихий воқеаларни акс эттирган манбалардир. Ёзма манбаларга одатда маълум бир халқ вакиллари ҳисобланган муаллифлар томонидан ўзларининг ёки бошқа халқларнинг тарихи ҳамда маданияти тўғрисида ёзиб қолдирилган қўлёзма асарлар, тарихий манбалар киради. Шунингдек, ёзма манбаларга олий ва маҳаллий ҳукмдорлар маҳкамасидан чиққан расмий ҳужжатлар (ёрлиқлар, фармонлар, иноятномалар ва б.), тарихий, гео-космографик ҳамда биографик асарлар ҳам киради. Ёзма манбалар доимий равишда бир неча авлод тадқиқотчилари учун қизиқарли манба бўлиб хизмат қилган. Одатда бирор бир халқнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ўрганишда расмий ҳужжатлар, молиявий-ҳисобот дафтарлари ва ёзишмаларнинг аҳамияти бениҳоят каттадир. Расмий ҳужжатлар ижтимоий- сиёсий ҳаётни маълум юридик шаклда бевосита ва кўп ҳолларда айнан қайд этилганлиги билан ҳам қимматлидир. Лекин айрим ҳолларда уларнинг орасида, айниқса, расмий ёзишмаларда сохталари ҳам учраб туришини унутмаслик лозим. Шунинг учун ҳам мазкур манбалардан фойдаланилганда ўзига хос диққат-эътибор ва зўр эҳтиёткорлик талаб қилинади. Ҳужжатлар устида иш олиб борилганда, аниқроғи ундан бирор бир ижтимоий-сиёсий жараённи талқин этишда фойдаланилганда бир ҳужжат билан 64 чегараланмаслик, ўхшаш ҳужжатларни ўзаро қиёсий таҳлил этиб ўрганмоқ зарур. Қолаверса, ҳозирги кунда бундай тарихий-маданий ёзувлар этнологлар қизиқадиган ягона манба тури бўлиб ҳисобланмайди. Айни кунда турли даврлардаги халқларнинг ҳаёти ва маданиятига бағишланган ҳар хил ёзма манбалар мавжуд бўлиб, уларнинг кўп қисми ҳозиргача батафсил ўрганилмаган. Бундай ёзма манбалар жумласига, сайёҳлар ва географларнинг сафарлари тўғрисидаги маърузалари, ўтгазилган турли-туман экспедициялар ҳисоботлари, матрослар ва аскарларнинг ёзувлари, элчиларнинг ҳисоботлари, савдогарларнинг сафарномалари, оддий халқ вакилларининг давлат раҳбарларига ёзган мактублари ва шу каби бир қатор ёзма материаллар киради. Этнология учун халқнинг тарихий тафаккурини акс эттирувчи халқ Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling