Metodikalari kafedrasi


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

Adabiyotlar ro‘yxati: 
1. Karimov I .A. Tarixiy xotirasiz kelajak yo‘q. – T., 1998. 
2. Kabirov J., Sagdullayev A. O‘rta Osiyo arxeologiyasi. – Т., 1990. 
3. Авдусин Д.А. Основы археологии. – М., 1989. 
4. Амальрик А.С., Монгайт А.Л. Что такое археология. – М., 1966. 
5. Мартынов А.И., Чер Я.А. Методика археологического исследования. 
– Л., 1989. 
6. Методические 
проблемы 
реконструкций 
в 
археологии 
и 
палеоэкологии. – Новосибирск, 1989. 
 
ЭТНОЛОГИЯ МАСАЛАЛАРИНИ ТАРИХ ФАНИДА ТУТГАН ЎРНИ 
Умарова Ирода Собировна,
Жиззах шахар 5 - умумтаълим мактабининг
тарих фани ўкитувчиси
XXI аср ўзбек халқи тарихи ва миллий хусусиятларни ўрганиш соҳасида 
янги зарварақларни муҳрламоқда. Айниқса, мамлакатимиз истиқлолга 
эришганидан кейин халқимизнинг ўзлигини англаши, миллий қадриятлари,
тарихий анъаналарига бўлган эътиборнинг ортиши ва этник ўзликни англаш 
ҳиссини кучайиши натижасида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихига оид 
салмоқли тадқиқотлар яратилди ва яратилмоқда. Қолаверса, узоқ йиллар 
давомида аждодларимиз томонидан яратилган бебаҳо меросимизни, миллий 
қадриятларимиз ва урф-одатларимизни қайтадан жонланиши ҳамда уларнинг 
энг ибратли жиҳатларини жамият ҳаётига олиб кириш борасида қатор хайрли 
ишлар амалга оширилди. Бошқа томондан эса айнан кейинги ўн йилликларда 
дунё миқёсида кечаётган улкан глобализацион жараёнлар ва коммуникация 
тизимини такомиллашуви этномиллий анъаналарга эътиборни ошишига олиб 
келган бўлса ХХ асрнинг сўнгги чорагидан бошлаб ер шарида бўлаётган 
турли-туман можоролар ва уруш-жанжалларнинг кўплари миллий-этник 
низолар асосида пайдо бўлаётганлиги этнологиянинг тадқиқот мавзусини 
нафақат илмий балки амалий жиҳатдан ҳам долзарб қилиб қўймоқда. 
Қолаверса айнан мана шундай бир мураккаб тарихий, ижтимоий-сиёсий 
жараёнда шахс ва жамоа муносабатлари, замонавий цивилизацион жамиятда 


63 
миллий маданиятларнинг роли, этномиллий можароларнинг пайдо бўлиш 
сабаблари ва уларда этник факторнинг тутган ўрни каби муаммолар ҳам 
муҳим илмий-аҳамият касб этиб бормоқда.
Замонавий этнологияда илмий таҳлил учун турли-туман материаллар: 
тадқиқотлар натижаси ва этнограф олимларнинг турли дала ёзувлари, 
саёҳатчиларнинг сафарномалари, кузатувлари, фольклор намуналари ва 
бадиий матнлар, этносоциологик ва этнопсихологик материаллари, 
публицистик матнлар, расмий ҳужжатлар, тарихий ва ижтимоий-сиёсий 
адабиётлардан фойдаланилади. Булардан ташқари тадқиқ этилаётган этнос 
вакиллари билан бевосита мулоқот жараёнида уларнинг турли ҳолатларга 
билдирган таъсирлари, баҳс-мунозаралар ва суҳбатларда билдирган фикр-
мулоҳазалари ва далилларининг мантиқлилиги, теварак - атрофдаги турли 
кўринишларни изоҳлаш йўллари ва шахсий хулқ-атворларини кузатув 
натижалари ҳам муҳим роль ўйнайди. Шубҳасиз, бундай маълумотларни 
йиғиш тадқиқотчи учун маълум методларни ўзлаштиришни таълаб қилади. 
Бугунги кунда замонавий этнологияда ўзига хос этнологик тадқиқотлар 
методлари мажмуи шаклланган бўлиб, уларга дала тадқиқотлари, ёзма 
манбаларни ўрганиш, халқ оғзаки ижод намуналари тўплами, статистик 
материаллар (авволо турли даврларда бажарилган аҳолини рўйхатга олиш 
материаллари) таҳлили киради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling