242
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЭВРИСТИК
ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЭТНОПЕДАГОГИКАДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТДАН
ЎРГАНИЛИШ ҲОЛАТИ
Рустам Хуррамов,
Термиз давлат университети “Бошланғич таълим”
кафедраси тадқиқотчиси
Аннотация: Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларининг эвристик
қобилиятини
ривожлантириш
ҳамда
мантиқий
фикрлашини
ривожлантиришда узвийлик тамойилига асосланган тизимли ёндошувни
оқилона қўллаш, мазкур жараёнда мантиқий ривожлантириш мақсадига
йўналтирилган бошланғич синфлар учун синфдан ташқари иш топшириқлари
ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: восита, эвристик қобилият, эзгу ғоя, ижодкорлик,
методика, фаолият, натижа.
Ижодий фикрлаш – 1. эркин фикрлаш ва
ижодкорлик тамойили
устувор бўлган тафаккур шакли. 2. Ички ақлий бир-бирига боғлиқ бўлган
омиллар асосидаги янги тафаккурга эга бўлишнинг мантиқий изчиллиги
маҳсулидир.
Ижодий фикрлаш воқеаларни таҳлил этиш, қиёслаш, таққослаш, асосида
фикрни такомиллаштириш, унинг янги қирраларини топиш, шу тариқа билим
ва тасаввур дунёсини бойитишни назарда тутади. Ижодий фикрлаш –
инсонга хос бўлиб. Бу хусусиятдан маҳрум бўлганлар бамисоли ҳамма
ишни кўр-кўрона бажарадиган қулга айланиб боради. Ижодий фикрлашг эга
шахс ўз мустақил фикрига эга. У ҳаётга, одамларга эркин муносабатда бўлиб,
ҳар қандай воқеа юзасидан ўз фикрини баён қила олади. Ижодий фикрлаш –
инсонлар
жамоасини маънавий янгилаш,
одамларнинг тафаккурини
кенгайтириш, эзгу ғоялар тантанасини таъминлашнинг муҳим шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: