«Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг
Download 37.29 Kb. Pdf ko'rish
|
1 МСС
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ "Стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш" фанини ўрганишдан мақсад
- Асосий вазифалари
1 • «Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг мақсад ва вазифалари 1 • Метрологиянинг аҳамияти 2 • «Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг ривожланиш тарихи 3 1-мавзу. Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirish fanining maqsadi, vazifalari va rivojlanish tarixi. 2 1.1 «МЕТРОЛОГИЯ СТАНДАРТЛАШТИРИШ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ» ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ "Стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда халқ хўжалигининг техника- технология, менежмент ва маркетинг соҳаларидаги ишлаб- чиқариш, савдо, назорат ва истеъмол билан боғлиқ бўлган турли метрологик, сифат бошқаруви ва сертификатлаштириш бўйича масалалар билан шуғулланиш, ҳамда меъёрий ҳужжатлар ва стандартлар билан ишлаш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилиш. Асосий вазифалари эса талабаларни узлуксиз таълим тизимида "Стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш" бўйича тайёрлашдан келиб чиқади. Бунда махсус фанлар доирасида ривожланувчи ва чуқурлашувчи метрология, стандартлаштириш, квалиметрия сифатни ўлчаш ва сертификатлаштириш бўйича фундаментал маълумотлар ўрганилади. 3 Инсон ақл-идроки, заковати билан ўрганаётган, шакллантираётган ҳамда ривожлантирган қайси фанни, унинг йўналишини олмайлик, албатта ўлчашларга, уларнинг турли усулларига, ўзаро боғланишларига дуч келамиз. Бу ўлчаш усуллари ва воситалари ёрдамида уларнинг бирлигини, ягона ўлчашни талаб этилган аниқликда таъминлаш метрология фани орқалигина амалга оширилади. Шу сабабдан ҳозирдаги қайси бир фан, илмий йўналиш, у ҳоҳ табиий, ҳоҳ ижтимоий бўлмасин, албатта у ёки бу даражада метрология билан боғлиқ. Инсон қўли етган, фаолияти доирасига кирган аммо ўлчашлар ва уларнинг воситалари ёрдамисиз ўрганилган, изланган ҳамда кўзланган мақсадларга эришиш мумкин бўлган бирорта йўналиш йўқ. Шунинг учун ҳам метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш асосларини билиш, уни ўз мутахассислиги доирасида тушуниш ва амалий қўллаш техника ва технология сохаларидаги бакалавриат йўналишлари битирувчилари учун муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Download 37.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling