«Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг


Download 37.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi37.29 Kb.
#1550129
1   2   3   4
Bog'liq
1 МСС

МЕТРОЛОГИЯНИНГ АҲАМИЯТИ 



Метрология нима? 
Метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли 
бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади. Метрология аслида 
юнончадан олинган бўлиб, -ўлчаш, ўлчам, нутқ, мантиқ, илм ёки 
фан маъноларини билдиради. Умумий тушунчасини 
оладиган 
бўлсак,…  

 
Метрология 
-ўлчашлар 
ҳақидаги фан 
 
 


 «Метрология стандартлаштириш ва 
сертификатлаштириш»  
фанининг ривожланиш тарихи 
Ўлчашлар ҳақидаги фаннинг тарихи минглаб йилларни ташкил 
этади. Ўлчашларга бўлган эҳтиёж қадим замонларда юзага келган. 
Инсон кундалик ҳаётида ҳар хил катталикларни: масофаларни,
ер майдонларининг юзаларини, жисмларнинг ўлчамлари ва
массаларини, вақтни ва ҳоказоларни бу жараёнларнинг юзага 
келиш сабабларини, манбаларини билмасдан, ўзининг сезгиси ва 
тажрибаси асосида ўлчай бошлаган. 
Инсоният ривожлана бориб, иш қуролларини ва яшаш тарзини 
янада такомиллаштира борган. Яшаш ва меҳнат шароитларини 
янада қулайлаштириш ҳаракатида бўлган. Моддий бўлмаган 
ўлчовлар билан ишлаш ноқулайлиги, ва индивидуаллиги туфайли, 
уни моддийлаштириш йўлларини ахтара борган. Шу аснода турли 
ўлчаш бирликлари пайдо бўлган. 



Антропометрик, яъни инсоннинг муайян аъзоларига 
мувофиқликка ёки мойиллика асосланган ҳолда келиб чиққан 
ўлчаш бирликлари ҳисобланади. Масалан: Ладонь-бош бармоқни 
ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги; фут-оёқ 
тагининг узунлиги; пядь - ёзилган бош ва кўрсаткич бармоқлар 
орасидаги масофа, қарич, қулоч, қадам ва ҳоказолар. 
Антропометрик ўлчаш бирликлари билан бир вақтда табиий ўлчаш 
бирликлари ҳам пайдо бўла бошлаган. Бу бирликлар сифатида 
табиатдаги баъзи доимий, ўзгармас ҳисобланган объектларнинг 
ҳусусиятлари олинган. Масалан, турли қимматбаҳо тошларнинг 
ўлчов бирлиги сифатида кенг қўлланилган, "нўхотча" маъносини 
англатувчи "карат", "буғдой дони" маъносини билдирувчи "гран" 
шулар жумласидандир. Дастлабки табиий ўлчовларнинг яна бир 
намоёндаси, ҳамма ерда ишлатиладиган вақт ўлчовларидир.

Download 37.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling