Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш
Download 52.7 Kb.
|
Metrologiya shippi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метрология
- Ўлчаш
- Ўлчов
- Эталонлар
- Давлат эталони
- Ўлчаш аниқлиги
- Физикавий катталикнинг асл қиймати
- Ўлчаш объекти
1. Fanning maqsad va vazifalari. o "Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган метрологик таъминот масалалари, стандартлаштириш ишлари ва сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган тадбирларни ўрганиш, ҳамда меъёрий-техник ҳужжатлар ва соҳа стандартлари билан ишлаш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилишдир. Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда керакли, талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан ҳисобланади. o ўлчашларнинг умумий назарияси; o катталикларнинг бирликлари ва уларнинг тизимлари; o ўлчаш усуллари ва воситалари; o ўлчашларнинг аниклигини топиш усуллари; o ўлчашлар бирлиги ва ўлчаш воситаларининг бир хиллилигини таъминлаш асослари; o эталонлар ва намунавий ўлчаш воситалари; o эталон ёки намунавий ўлчаш воситаларидан ишчи воситаларга бирликларнинг ўлчамларини узатиш усуллари. 2. Metrologiya bo‘yicha asosiy atama va tushunchalar. o Метрология – Ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш методлари ва воситалари ва талаб этилган аниқликка эришиш усуллари тўғрисидаги фан. o Ўлчашлар бирлиги – Ўлчашларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг хатоликлари берилган эҳтимоллик билан маълум бўлган ҳолат. o Ўлчаш – махсус техник воситалар ёрдамида физик катталиклар қийматларини тажриба йўли билан топиш. o Ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга бўлган ўлчаш асбобидир. Ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов, ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади. o Ўлчов деб, берилган ўлчамли физик катталикларни қайта тиклаш учун мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади. o Намуна ўлчаш воситалари ишчи ўлчаш асбобларини текшириш ва уларни ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади. o Эталонлар деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовларга айтилади. o Бирлик эталони: Физик ўлчам бирлиги бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси. o Давлат эталони: Ваколат берилган миллий органнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси худудида ўлчов бирлигини ўлчами сифатида эътироф этилган эталон. o Ўлчов бирлиги ўлчаш натижаси кўрсатилган бирликда ифодаланган ва ўлчаш хатолиги берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчаш ҳолатидир. o Ўлчаш аниқлиги - бу ўлчаш натижаларини ва ўлчанаётган катталик ҳақиқий қийматининг мос келиш даражасидир. o Ўлчаш хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанаётган катталикнинг асл қийматидан фарқланишидир. o Физикавий катталикнинг асл қиймати хатоликлардан холи бўлган қийматдир. o Ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қиймати йўл қўйилган хатоликлар таъсирида олинган натижалар қийматидир. o Ўлчаш объекти қиймати ўлчанаётган катталикдир. 3. Aloqa va axborotlashtirish sohasida metrologiya xizmati. Ҳозирги вақтда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимида ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш, таъмирлаш ва метрологик шаҳодатлаш ҳуқуқига эга бўлган учта аккредитланган метрология хизматлари мавжуд: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги UNICON.UZ (ЦНТМИ) маркази қошидаги Асос метрология хизмати; Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази қошидаги метрология хизмати; «Ўзбектелеком» АК қошидаги метрология (2011 йил январь) хизматлари. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги (ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва крммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги)нинг 1997 йил 11 июлдаги 225-сон буйруғига асосан UNICON.UZ маркази қошида Асос метрология хизмати ташкил қилинди. UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизматининг қиёслаш ва таъмирлаш лабораторияси соҳавий ҳисобланади ва у соҳадаги барча хўжалик юритувчи субъектлар учун таъмирлаш ва қиёслаш ишларини ўтказиш хуқуқига эга. Метрология хизматлари ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун намунавий ўлчаш воситалари, ёрдамчи ускуналар ва норматив-техник ҳужжатлар билан таъминланганлар. Қонун ҳужжатлари ва норматив актлар, давлат ва соҳа стандартлари талабларини бажариш ва уларга риоя қилиш, лицензия шартлари ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида тақдим этилаётган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича Давлат назорат органи бўлиб Давлат алоқа инспекцияси ҳисобланади. Метрология хизматлари йўқ бўлган (ўлчаш воситаларининг тўплами кам бўлганлиги сабабли), алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида ўлчаш воситалари ҳолати, тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифа ва мажбуриятлари учун жавобгарлар тайинланган. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларнинг метрология хизматлари ўлчашлар бирлилиги ва талаб этилган аниқлигини (ўлчашларни бажариш услубларини ишлаб чиқиш ва аттестатлаш, норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг метрологик экспертизаси, лойиҳалаш, конструкторлик ва технологик ҳужжатлаштириш ҳамда бошқа турдаги ишлар бўйича) таъминлаш соҳасида муайян фаолиятни амалга оширишда техник ваколатлилигини тан олишга, ихтиёрий равишда аккредитациядан ўтиши мумкин. 4. Aloqa va axborotlashtirish sohasida metrologik ta'minot. Метрологик таъминот тизими таркиби: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги; UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизмати; Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги стандартлаштириш бўйича Техника қўмитаси; Давлат алоқа инспекцияси. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида метрологик таъминот масалалари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан тартибга солинади ва мувофиқлаштирилади. Download 52.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling