Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг метрология бўйича асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади


Download 52.7 Kb.
bet2/12
Sana01.08.2023
Hajmi52.7 Kb.
#1664350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Metrologiya shippi

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг метрология бўйича асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Умумсоҳа характеридаги масалаларни ҳал этиш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлашда техник сиёсатни ишлаб чиқиш;
Метрология қонун ҳужжатлари, ўлчов воси-талари турининг аттестацияси ва тан олиниши масалалари бўйича «Ўзстандарт» агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик, Тизим таркибини шакллантириш ва унинг қатнашчиларининг фаолиятини координатлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик ва бошқа халқаро ташкилотлар билан Тизимнинг қоида ва меъёрларини ривожлантириш ҳамда уйғунлаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Соҳа метрологик таъминотининг қонун ҳужжатлари базасини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилиш.
5. Metrologiya bo‘yicha xalqaro tashkilotlar.
Биринчи стандартлаштириш миллий ташкилоти 1901 йилда ташкил этилган Британия Стандартлаштириш Ассоциацияси хисобланади.
1926 йили стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотларнинг Халқаро Ассоциацияси (ИСА) пайдо бўлди. ИСА нинг таркибига 20 мамлакат вакиллари кирди. 1939 йили бошланган иккинчи жаҳон уруши ИСА фаолиятини тўхтатиб қўйди
Ҳозирги Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (International Standards Organization) 1946- 1947 йиллари ташкил топди, уни қисқача ИСО деб юритилади. Бу нуфузли ташкилот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси таркибида фаолият кўрсатиб, ривож топмокда.
Электротехника соҳасида халқаро ҳамкорлик бўйича ишлар 1881 йилдан бошланган бўлиб, бунга ўша йили бўлиб ўтган электртехника бўйича биринчи Халқаро конгресс туртки бўлди. Кейинроқ 1906 йили Лондонда 13 мамлакат вакилларининг конференциясида махсус идора – халқаро электротехника комиссияси тузилди.
ХЭК (МЭК) мақсадлари электротехника, радиоалоқа, телевидение, телекоммуникация, ускуналар яратиш ҳамда уларга қўшни тармоқлардаги муаммоли соҳаларда стандартлаштириш масалаларини ҳал қилишдир.
ХЭК (МЭК) стандартлари электротехник жиҳозлар ва электрон қурилмаларни экспорт қилишда қўлланилади. Ҳозирги вақтда 41- та миллий қўмиталар ХЭК (МЭК) нинг аъзолари ҳисобланади. Бу мамлакатларда ер куррасининг 80% аҳолиси яшаб, дунёдаги ишлаб чикарилаётган электр қувватининг 95% истеъмолчиси ҳисобланади. Булар асосан саноати ривожланган хамда ривожланаётган мамлакатлардир. ХЭК (МЭК) инглиз, француз ва рус тилларида иш олиб боради.
6. O‘lchashlar birliligini ta'minlash tizimi.
Ўлчашлар бирлилигига эришиш маҳсулотлар, хизматлар, технологияларнинг сифатини, хавфсизлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича бажарадиган ишларнинг асосидир. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш дунёдаги ҳар бир мамлакат учун давлат аҳамиятидаги масаладир.
Ўлчашлар бирлилиги Ўзбекистонда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими (ЎДТ) асосида амалга оширилади.

Download 52.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling