Миллий стандартлаштириш - бу муайян бир мамлакат доирасида ўтказиладиган стандартлаштириш фаолиятидир.
18. Standartlashtirishning asosiy tamoyillari.
Ø Системалилик ва комплекслилик. Комплекслилик-бу мураккаб системадаги барча элементларнинг мувофиқлилигидир.
Ø Динамиклик ва стандартлаштиришнинг ўсувчанлиги. Стандартлар фан ва техникадаги юз бераётган ўзгаришларга «адаптация», яъни мослашиши керак. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилоти «ИСО»нинг стандартлари ўсувчандир.
Ø Стандартлаштиришнинг самарадорлиги - бу норматив ҳужжат қўлланилганда иқтисодий ёки ижтимоий самара беришидир.
Ø Стандартларни ишлаб чиқишнинг устиворлиги бу устиворлик товар ва хизматларнинг ўзаро мувофиқлиги, алмашувчанлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.
Ø Уйғунлаштириш тамойили - бу халқаро савдода тўсиқ бўлмайдиган уйғунлашган стандартларни ишлаб чиқишдир.
Ø Афзаллик тамойили. Бу тамойил афзалроқ сонлар қаторидан фойдаланишга асосланган бўлиб, улардан буюм, ускуналарнинг номенклатурасини камайтиришда фойданилади.
19. Standartlashtirishning usullari.
1. Унификация:
а) системалаштириш;
б) классификация ёки таснифлаш;
2. Симплификация;
3. Типизация ёки турларга ажратиш;
4. Селекция ёки танлаш;
5. Оптималлаш (оптимизация);
6. Агрегатлаш (агрегатирование).
Унификация - икки ёки ундан ортиқ ҳужжатларни (техник шартларни) бирлаштиришдир.
а) системалаштириш - бу буюмлар, ҳодисалар ва тушунчаларни аниқ тартиб ва кетма-кетликда жойлашдир.
б) классификация - бу буюм, ҳодиса ва тушунчаларни класслар, разрядларга, уларнинг умумий белгиларига боғлиқ ҳолда жойланишидир.
Симплификация - буюмларнинг тури ва бошқа турли кўринишларининг миқдорини қараётган вақтдаги мавжуд талабларгача камайтиришдир. Симплификация объектларига ҳеч қандай техникавий мукаммаллаш-тиришлар киритилмайди.
Типизация - бу кўп сонли ва кўп турдаги машина, прибор, инструмент ва бошқалардан ўз сифати бўйича рационал бўлган ва ўз тартибида умумий деталлар бўлганларини танлашдир. Мақсади буюмларнинг кўпхиллигини ликвидация қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |