17. Asosiy tushuncha va atamalar.
Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқарилган ва маълум соҳаларда энг мақбул даражали тартиблаштирилган йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсиялар, талаблар ва усуллар, белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир.
Стандартлаштириш деганда мавжуд ёки бўлажак масалаларга нисбатан умумий ва кўп марта татбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум соҳада энг мақбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолият тушунилади.
Умумтехник стандарт: Талаблари маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ва истеъмол қилиш жараёнларида техник янгиликни ва техник ўзаро боғлиқлигини таъминлайдиган стандарт.
Минтақавий стандарт: Стандартлаштириш билан шуғулланувчи (стандартлаштириш бўйича) худудий ташкилот томонидан қабул қилинган ва фойдаланувчиларнинг кенг доирасида фойдалана- диган стандарт.
Регламент: Мажбурий меъёрларни ичига олган ва хокимият органи томонидан қабул қилинган хужжат.
Техник регламент: Бевосита ёки стандартга ҳавола қилиш йўли билан техник талабларни, техник ишларнинг ҳужжати ёки ушбу ҳужжатлар мазмунини ўзига киритувчи қоидалар тўпламидан иборат бўлган регламент. Техник регламент умумий тарзда регламент талабларига, яъни услубий қоидаларга (мувофиқликка эришишга йўналтирилган қоидаларга) мувофиқликка эришишнинг баъзи усулларини белгиловчи техник кўрсатмалар билан тўлдирилган бўлиши мумкин.
Халқаро, минтақавий, миллий стандартлаштириш идоралари мавжуд.
Халқаро стандартлаштириш фаолиятида барча мамлакатларнинг тегишли идоралари эркин ҳолда иштирок этиши мумкин.
Минтақавий стандартлаштириш деганда дунё миқёсида биргина жуғрофий ёки иқтисодий минтақага карашли мамлакатларнинг тегишли идоралари учун эркин ҳолда иштирок этишлари мумкин бўлган стандартлаштириш тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |