Ўлчашнинг субъектив хатолиги- операторнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлган, мунтазам хатоликнинг ташкил этувчиси.
Ўлчаш воситаларининг кўрсатувларини мунтазам равишда кечикиб (ёки вақтидан илгари) ҳисобга оладиган операторлар ҳам учрайди. Субъектив хатолик баъзан хусусий хатолик ёки хусусий фарқ деб ҳам аталади.
Йўқотилмаган мунтазам хатолик- ҳисоблаш ва мунтазам хатоликлар таъсирига тузатма киритиш хатоликларига ёки кичиклиги учун тузатма киритилмаган мунтазам хатоликка оид ўлчашлар натижаси хатолигининг ташкил этувчиси.
Баъзан, хатоликнинг бу тури "мунтазам хатоликнинг йўқотилмаган қолдиғи(лари) деб аталади. Йўқотилмаган мунтазам хатолик унинг чегаралари билан тавсифланади.
Йўқотилмаган мунтазам хатолик чегаралари қўшилувчилар сони N 3 бўлганда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
, (2)
бунда i - йўқотилмаган мунтазам хатолик i-ташкил этувчисининг чегараси.
Йўқотилмаган мунтазам хатолик-лар сони N 4 бўлганда унинг чега-ралари қуйидагича ҳисобланади
, (3)
бунда К - айрим йўқотилмаган мун-тазам хатоликлар текис тақсимланганда танланган ишончли эҳтимоллик Р га боғлиқлик коэффициенти (Р=99 да К=1,4). Бунда ишончли квази тасодифий хатолик деб қаралади.
Ўлчашнинг тасодифий хатолиги- бир катталикнинг ўзини бир хил пухталик билан такрор ўлчашларда тасодифан (ишораси ва қиймати бўйича) ўзгарадиган, ўлчаш натижаси хатолигининг ташкил этувчиси.
Ўлчашнинг мутлақ хатолиги- ўлчанадиган катталикнинг бирликларида ифодаланган ўлчаш хатолиги.
Хатоликнинг мутлақ қиймати- ишораси ҳисобга олинмаган хатолик қиймати (хатолик модули).
Ўлчашнинг нисбий хатолиги- мутлақ хатоликнинг ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий ёки ўлчанган қийматига нисбати билан ифодаланган ўлчаш хатолиги.
Нисбий хатолик улушларда ёки фоизларда қуйидаги ифодалардан топилади
=х/х ёки =(х/х).100, (4)
бунда х - ўлчашларнинг мутлақ хатолиги,
х - катталикнинг нисбий ёки ўлчанадиган қиймати.
Do'stlaringiz bilan baham: |