4. Ўлчаш принциплари, усуллари ва усулиятлари
Ўлчаш принциплари- ўлчашлар учун асос қилиб олинган ходиса ёки эффект.
Мисоллар
1 Электр кучланишини ўлчаш учун Джозефсон эффектини қўл-ланиши.
2 Ионланувчи нурланишлар нинг ютилган энергиясини ўлчаш учун Пельтье эффектини қўлланиши.
3 Тезликни ўлчаш учун Допплер эффектини қўлланиши.
4 Массани тарозида ўлчашда оғирлик кучидан фойдаланиш.
Ўлчаш усули- ўлчашлар (қонун-қоидалари)дан фойдаланиб, ўлчанадиган катталикни унинг бирлиги билан солиштириш усули ёки усул лари мажмуи.
Изоҳ - Ўлчашлар усули одатда ўлчаш воситаларининг тузилишига боғлиқ.
Бевосита баҳолаш усули- катталикнинг қиймати ўлчаш воситасининг кўрсатишига қараб бевосита аниқланадиган ўлчаш усули.
Ўлчов билан таққослаш усули- ўлчанадиган катталикни ўлчов орқали яратиладиган катталик билан таққослаш усули.
Мисоллар
1 Пишангли тарозида тошлар (маълум қийматли масса ўлчов-лари) билан мувозанатлаштириб массани ўлчаш.
2 Ўзгармас ток кучланиишини компараторда нормал элемент-нинг маълум электр юритувчи кучи (ЭЮК) билан таққослаб ўлчаш.
Нолга келтириб ўлчаш усули- ўлчанадиган катталикнинг ва ўлчовнинг таққослаш асбобига бўлган таъсири натжасини нолга келтириб, ўлчов билан таққослаш усули.
Мисол - Электр қаршиликни кўприкни тўлиқ мувозанатлаб ўлчашлар.
Ўриндошлик (алмаштириш, замещение) билан ўлчаш усули- ўлчов билан таққослаш усули бўлиб, бунда ўлчанадиган катталикнинг қиймати маълум бўлган ўлчов билан алмаштирилади.
Мисол - Ўлчанадиган массани ва тошларни тарозининг доим битта палласига кетма-кет навбати билан жойлаштириб, тортиш (Бард усули).
Тўлдириш билан ўлчаш усули - ўлчов билан таққослаш усули бўлиб, бунла ўлчанадиган кат-таликнинг қиймати бу катталик нинг ўлчови билан шундай тўл-дириладики, таққослаш асбобига олдиндан берилган қийматга тенг сумма таъсир этадиган бўлсин.
Айирмали ўлчаш усули- ўлчанадиган катталик қийма-ти маълум ва ўлчанадиган кат-таликнинг қийматидан оз фарқ-ланадиган бир жинсли катталик билан таққосланадиган, бу икки катталик ўртасидаги айирма ўлчанадиган ўлчашлар усули.
Мисол - Узунлик ўлчовини компараторда намунавий ўлчов билан таққослаб қиёслашда ўтказиладиган ўлчашлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |