Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш


Катталиклар бирликлари тизи


Download 240 Kb.
bet4/16
Sana18.06.2023
Hajmi240 Kb.
#1577156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1404389577 53074

Катталиклар бирликлари тизими- берилган катталиклар тизими учун қабул қилинган принцип-ларга мувофиқ тузилган катта-ликларнинг асосий ва ҳосила-вий бирликлари мажмуи.
Мисол - Ўлчовлар ва тарози-лар бўйича XI Бош конферен-цияси томонидан 1960 йилда қабул қилинган ва кейинги конференцияларда аниқлаб олинган Халқаро бирликлар тизими (СИ).
Катталиклар бирликлари тизимининг асосий бирлиги (асосий бирлик)- асосий катталикнинг берил-ган бирликлар тизимидаги бирлиги.
Мисол - Халқаро бирликлар тизимининг асосий бирликлари метр (м), килограмм (кг), секунд (с), ампер (А), кельвин (К), моль (моль) ва кандела (кд).
Катталиклар бирликлари тизимининг ҳосилавий бирлиги (ҳосилавий бирлик)- асосий барликлар ёки асосий ва аниқланган ҳосилавий бирликлар билан боғловчи тенгла-мага мувофиқ ташкил топган, катталиклар тизимининг ҳоси-лавий катталик бирлиги.
Мисоллар: 1 м/с - СИ нинг асосий бирликлари метр ва секунддан ташкил топган тезлик бирлиги; 1 Н - СИ нинг асосий бир-ликлари - килограмм, метр ва секунддан ташкил топган куч бирлиги.
Катталикнинг тизимдаги бирлиги- қабул қилинган бирликлар тизимига кирадиган катталик бирлиги.
СИ нинг асосий, ҳосила-вий, каррали, ва улушли бирликлари тизимдаги бирликлардир, масалан: 1 м; 1 м/с; 1 км; 1 нм.
Катталикнинг тизимдан ташқари бирлиги- қабул қилинган бирликлар тизимига кирмайдиган катталик бирлиги.
Тизимдан ташқари бирлик-лар (СИ бирлиуларига нисбатан) тўрт гуруҳга бўлитнади:
1 СИ бирликлари билан баробар рухсат этилган бирликлар. Мисол: тонна, масса атом бирлиги, минут, соат, сутка, градус, минут, секунд, литр, ёруғлик йили, диоптрий, гектар, электрон-вольт, киловатт-соат, вольт-ампер, вар, ампер-соат, процент, промилле, пропромилле, бел, децибел, фон, октава, декада, непер.
2 Махсус соҳаларда қўлланиш рухсат этилган бирликлар. Мисол: масса атом бирлиги, ёруғлик йили, диоптрий, электрон-вольт, киловатт-соат.
3 Вақтинча (муваққат) рухсат этилган бирликлар. Масалан: денгиз мили, карат, текс, узел (0,514 m/s), бар (105 Ра), гал (0,01 m/s2), айланиш секундига (минутига).
4 Эскирган (рухсат этилмайдиган) бирликлар. Мисол: ангстрем, центнер, килограм (грамм, тонна)-куч, миллиметр симоб (сув) устуни, эрг (10-7 J), от кучи, пуаз, стокс, калория, рентген ( 2,58.10-4 C/kg), кюри, микрон, ампер-айланма, ар (100 m2), гектар (10000 m2)

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling