Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш


контактли ўлчашлар усули-


Download 240 Kb.
bet9/16
Sana18.06.2023
Hajmi240 Kb.
#1577156
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
1404389577 53074

контактли ўлчашлар усули- асбобнинг сезгир элементи ўлчаш объектига уринтириладиган ўлчашлар усули.
Мисоллар: Валларнинг диаметрини ўл-чаш скобаси билан ўлчаш ёки ўтувчи ва ўтмайдиган калибрлар билан текшириш. Жисмнинг температурасини термометр билан ўлчаш.
Контактсиз ўлчаш усули- ўлчаш воситасининг сезгир элементи ўлчаш объекти билан уринтирилмайдиган ўлчашлар усули.
Мисоллар:1 Домна печида температурасини пирометр билан ўлчаш. Объектгача бўлган масофа-ни радиолокатор билан ўлчаш.
Сезги аъзолари орқали ўлчашлар- одамнинг сезиш аъзоларидан фойдаланишга асосланган ўлчашлар.
Эвристик ўлчашлар- одамнинг ҳиссиётига асос-ланган ўлчашлар.


5. Катталикларни ўлчаш натижалари ва хатоликлари


Катталикни ўлчаш натижаси- ўлчаш йўли билан олинган катталикнинг қиймати.
Тузатилмаган ўлчаш натижаси- мунтазам хатоликларни ҳисобга олувчи тузатишлар киритишдан аввал ўлчашда олинган катталикнинг қиймати.
Тузатма - мунтазам хатоликнинг ташкил этувчиларини йўқотиш мақсади-да тузатилмаган ўлчаш нати-жасига қўшиладиган катталик-нинг қиймати.
Изоҳ - Тузатма ишораси хатолик ишорасига қарама-қарши бўлади. Ўлчовнинг номинал қийматига қўшиладиган тузатма "ўлчов қийматига тузатма" деб аталади; ўлчаш асбобининг кўрсатувига қўшиладиган тузатма "асбоб кўрсатувига тузатма" дейилади.
Тузатилган ўлчаш натижаси- ўлчашда олинган ва мунтазам хатоликларнинг таъсирига зарур тузатмалар киритиб аниқланган катталик қиймати.
Ўлчашлар натижаларининг яқинлилиги- бир катталикнинг ўзини бир хил шароитларда, бир хил пухталик ва усул билан бир хил воситалар ёрдамида такрор ўлчаш натижаларининг бир-бирига яқинлиги.
Кўп марта бажарилган икки гуруҳ ўлчашларнинг яқинлиги ўртача квадратик ёки ўртача арифметик хатоликлар кўлами билан тавсфиланиши мумкин.
Ўлчаш натижаларининг қайтарилувчанлиги- бир катталикнинг ўзини турли жойларда турли усуллар, воситалар, операторлар билан турли вақтларда олинган, лекин бир хил ўлчаш шароитларига (температура, босим, намлик ва б.) келтирилган ўлчаш-лар натижаларининг яқинлиги.
Ўлчашларнинг қайтарилувчанлиги таққосланадиган ўлчашлар қаторларининг ўртача квадратик хатоликлари билан тавсифланиши мумкин.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling