Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш


Катталикнинг когерент ҳосилавий бирлиги


Download 240 Kb.
bet5/16
Sana18.06.2023
Hajmi240 Kb.
#1577156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1404389577 53074

Катталикнинг когерент ҳосилавий бирлиги- сонли коэффициенти 1 га тенг деб қабул қилинган тенглама воситасида бирликлар тизимининг бошқа бирликлари билан боғланган, катталикнинг ҳосилавий бирлиги.
Катталикнинг каррали бирлиги- тизимли ёки тизимдан ташқари бирликдан бутун сон марта катта бўлган катталик бирлиги.
Мисол - Узунлик бирлиги 1 км = 103м, яъни метрга каррали; частота бирлиги 1 МГц (мегагерц) = 106Гц, герцга каррали; радионуклидларнинг активлик бирлиги 1 МБк (мега-беккерель) = 106Бк, беккерелга каррали.
Катталикнинг улушли бирлиги- тизимли ёки тизимдан ташқа-ри бирликдан бутун сон марта кичик бўлган катталик бирли-ги.
Мисол - Узунлик бирлиги 1 нм (нанометр) = 10-9 м ва вақт бирлиги 1 мкс = 10-6 с мос ҳолда метр ва секунднинг улушлари бўлади.
Катталик бирлигининг ўлчами- қайта такрорланадиган ёки ўлчаш воситаси сақлайдиган, катталик бирлигининг миқдорий аниқлилиги.
Эталонларда ёки ишчи ўлчаш воситаларида сақланадиган бирлик ўлчами миллий бирламчи эталонга нисбатан аниқланиши мумкин. Бунда бир нечта қиеслаш (иккиламчи ва ишчи эталонлар орқали қиёслаш) поғоналари бўлиши мумкин.
Халқаро бирликлар тизими- ўлчовлар ва тарозилар бўйича Бош конференция қабул қилган ва тавсия этган бирликлар когерент тизими.


3 Катталикларни ўлчаш


Катталикни ўлчаш- катталик бирлигини сақлайдиган техникавий воситани қўл-ланишга оид, ўлчанадиган катталик билан унинг бирлиги ўртасидаги нисбатни (ошкор ёки ноошкор кўринишда) топиш ва бу катталик қийматини аниқлаш имконини берувчи операциялар мажмуи.
Мисоллар:
1 Энг оддий ҳолатда бўлинмали чизғични бирор деталга қўйиб, аслида унинг ўлчами чизғичда сақланган бирликка солиштирилади ва ҳисоблаб, катталик қиймати (деталнинг узунлиги, баландлиги, қалинлиги ва бошқа параметрлари) аниқланади.
2 Ўлчаш асбоби кўрсаткичининг силжишига ўзгартирилган катталик ўлчами бу асбобнинг шкаласида сақланган бирлик билан таққосланади ва ҳисоб-лаб топилади.
Бирор катталикни аниқликлари бир хил бўлган ўлчаш воситалари билан бир хил шароитда ва диққат билан бажарилган қатор ўлчашлар тенг аниқлик билан ўлчашлар дейилади.
Қатор ўлчашларга ишлов беришдан аввал бу қатор ўлчашлар-нинг тенг аниқлик билан бажарилган лигига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling