Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш


Download 240 Kb.
bet7/16
Sana18.06.2023
Hajmi240 Kb.
#1577156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
1404389577 53074

Билвосита ўлчаш- изланаётган катталик билан функционал боғланган бошқа катталикларни бевосита ўлчаш натижалари асосида катталикнинг изланаётган қийматини аниқлаш.
Мисол - Цилиндр шаклидаги жимснинг D зичлигини
D = m/(0,25 * d2h) тенглама-си воситасида боғланган ци-линдр m массаси, h баландлиги ва d диаметрини бевосита ўлчаш натижалари бўйича аниқлаш.
Изоҳ - Кўпчилик ҳолларда "билво-сита ўлчаш" атамаси ўрнида "билво-сита ўлчаш усули" атамаси қўллани-лади.
Мажмуий ўлчашлар- бир неча номдош катталикларни бир вақтда ўтказилади-ган ўлчашлар, бунда катталик-ларнинг изланаётган қийматла-ри бу катталикларининг турли бирикмаларини ўлчашда олинадиган тенгламалар тизимини ечиш йўли билан аниқланади.
Изоҳ - Изланаётган катталик қийматини аниқлаш учун тенгламалар сони катталиклар сонидан кам бўлмаслиги лозим.
Мисол - Ҳар хил тарози тош-ларининг массасини ўлчаб (солиштириб), бир тошнинг маълум массаси бўйича тўпламдаги алоҳида тошларнинг массаси аниқланади.
Биргаликда ўлчашлар - номдаги бўлмаган икки ва ундан ортиқ катталиклар орасидаги боғланишни аниқлаш учун бу катталикларни бир вақтда ўтказиладиган ўлчаш-лари.
Ўлчашлар соҳаси- фан ёки техниканинг бирор соҳасига хос ва ўзининг хусусиятлари билан ажралиб турадиган катталикларни ўлчашлар мажмуи.
Изоҳ - Механикавий, магнит, акустик ўлчаш, ионланувчи нурланиш-ларни ўлчаш ва бошқа ўлчаш соҳалари бўлади.
Ўлчашлар тури- ўлчашлар соҳасининг ўзига хос хусусиятларга эга ва ўлчанадиган катталикларнинг бир жинслилиги билан ажралиб турадиган қисми.
Мисол - Электр ва магнит ўлчашлар соҳасида электр қаршиликни, электр юритувчи куч-ни, электр кучланишни, магнит индукцияни ва бошқаларни ўлчашларга ўлчашлар тури деб қараш мумкин.
Ўлчашларнинг кичик тури- бир жинсли катталикни ўлчаш хусусиятлари (катталикнинг ди апазони, ўлчами бўйича ва б.) билан ажралиб турадиган ўл-чашлар турининг бир қисми.
Мисол - Узунликни ўлчашда катта узунликларни (ўнлаб, юзлаб, минглаб километрларни) ўлчаш ёки ўта кичик узунликлар - пленкаларнинг қалинлигини ўлчашлар ажратиб кўрсатилади.



Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling