Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш


Катталикнинг ўлчамлилик кўрсаткичи


Download 240 Kb.
bet3/16
Sana18.06.2023
Hajmi240 Kb.
#1577156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1404389577 53074

Катталикнинг ўлчамлилик кўрсаткичи - ҳосилавий катталикнинг ўлчамлилигига кирадиган асосий катталик ўлчамлилигининг оши-рилган даража кўрсаткичи.
Юқорида келтирилган формуладаги l, m, t даража кўрсаткичлари х катталик ҳосиласи ўлчамлилигининг кўрсаткичлари деб аталади. Асосий катталик ўлчамлилигининг кўрсаткичи ўзига нисбатан олинганда бирга тенг.
Ўлчамли катталик-ўлчамлилигидаги асосий кат-таликларнинг камида бири нол-га тенг бўлмаган даражага оширилган катталик.
Тил қоидалари нуқтаи назаридан бу атамани "ўлчамлилик катталиги" деб аташ тўғри бўлади. Мисол-LMTINJ тизимида Ғ куч ўлчамлилик катталиги бўлади: dim F=LMT-2.
Ўлчамсиз катталик-ўлчамлилигига кирган асосий катталикларнинг даражаси нол-га тенг бўлган катталик.
Тил қоидаларига мувофиқ бу атамани "ўлчамлиликсиз катталик" деб аташ тўғрироқ бўлади. Бирорта каттликлар тизимида ўлчамсиз бўлган катталик бошқа ти-зимда ўлчамли бўлиши мумкин. Масалан, электр доимийси о электроста-тик тизимда ўлчамсиз катталик бўлиб СИ катталиклар тизимида dim o=L-3M1T4I2 ўлчамлиликка эга.
Катталик тури - катталикнинг сифат жиҳатдан аниқлилиги.
Мисоллар:
1 Деталнинг диаметри ва узунлиги бир турли катталиклар.
2 Деталнинг узунлиги ва массаси бир турли бўлмаган катталиклар.
Аддитив катталик- турли қийматларини жамлаш, сонли коэффициентга кўпайти-риш, бир-бирига бўлиш мумкин бўлган катталик.
Мисол - узунлик, масса, куч босим, вақт ва б. аддитив кат таликларга киради
Ноаддитив катталик- қийматларини жамлаш, сонли коэффициентга кўпайтириш ёки бир-бирига бўлиш маъносиз бўлган катталик.
Мисол - Термодинамик температура.
Катталик бирлиги- шартли равишда 1 га тенг қиймат берилган ва ўзи билан бир турли катталикларни миқ-дор жиҳатдан ифодалаш учун қўлланиладиган, белгиланган ўлчамли катталик.
"Қонун ҳужжатлари" бўйича мамлакатда қўлланиш учун тайинлан-ган, бирликлар тизимини ва (ёки) алоҳида бирликларни ифодаловчи "қонунлаштирилган бирликлар" ту-шунчаси амалда кенг кўламда қўлла-нилади.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling