Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш


Ўлчаш натижасининг хатолиги-


Download 240 Kb.
bet10/16
Sana18.06.2023
Hajmi240 Kb.
#1577156
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1404389577 53074

Ўлчаш натижасининг хатолиги- ўлчаш натижасининг ўлчанаётган катталикнинг чин (ҳақиқий) қийматидан оғиши.
Катталикнинг чин қиймати номаълум бўлиб, у фақат назарий тадқиқотларда қўлланилади. Амалиётда катталикнинг (Хҳ) ҳақиқий қийматидан фойдаланилади, натижада ўлчаш хатолиги ( Хўлч) қуйидаги ифодадан аниқланади
хўлчўлчҳ (1)

бунда хўлч - катталикнинг ўлчанган қиймати.


Ўлчашнинг мунтазам хатолиги- бирор катталикнинг такрорий ўлчаш натижасида доимий қоладиган ёки қонуний равишда ўзгарадиган ўлчаш хатолигининг ташкил этувчиси.
Ўлчаш тавсифига қараб мунтазам хатоликлар доимий, прогрессив, мураккаб қонуният бўйича ўзгарадиган, даврий хатоликларга бўлинади.
Доимий хатоликлар - узоқ вақт, масалан, қатор ўлчашларни бажариш вақтида ўз қийматини сақдайдиган хатоликлар. Булар энг кўп тез-тез учрайди.
Прогрессив хатолик - узлуксиз ўсувчи ёки камаювчи хатоликлар. Буларга, масалан, фаол текшириш асбоби билан текширишда ўлчаш учликларининг деталга уриниб ейилиши натижасида пайдо бўладиган хато-ликлар киради.
Даврий хатоликлар - қиймати вақт га ёки ўлчаш асбоби кўрсаткичининг силжишига даврий боғлиқ бўлган ха-толиклар.
Мураккаб қонуният бўйича ўзгарадиган хатоликлар- бир нечта мунтазам хатоликларнниг биргаликдаги таъсири натижасида содир бўлади.
Ўлчашнинг асбобий хатолиги- қўлланиладиган ўлчаш воситасининг хатолигига боғлиқ бўлган, ўлчаш хатолигининг ташкил этувчиси.
Ўлчаш усулининг хатолиги - номукаммал усулнинг қўлланилиши билан боғлиқ бўлган, ўлчашларнинг мунтазам хатоли-гининг ташкил этувчиси.
Ўлчаш тенгламаларида қабул қилинган соддалаштиришлар натижасида, кўпинча, жиддий хатоликлар содир бўлади. Буларнинг таъсирини қоплаш учун тузатмалар киритиш лозим. Усул хатолиги баъзан "назарий хатолик" деб аталади. Усул хатолиги баъзан тасодифий хатолик тарзида пайдо бўлиши мумкин.
Ўлчаш шароитларининг ўзгаришига боғлиқ ўлчаш хатолиги- ўлчаш шароитини тавсифловчи параметрлардан бирортасининг белгиланган қийматдан бир томонлама оғишининг ҳисобга олинмаган таъсиридан содир бўлган, мунтазам хатоликнинг ташкил этувчиси.
Бу атама таъсир этувчи бирорта катталик (температура, атмосфера босими, ҳавонинг намлиги, магнит майдоннинг кучланганлиги, титрашлар ва б.) таъсири ҳисобга олинмаганда ёки кам ҳисобга олинганда, ўлчаш воситалари нотўғри ўрнатилганда, уларнинг ўзаро жойли-шиш қоидалари бузилганда ва б. қўлланилиши мумкин.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling