Метрология


Метрология юнончи сўз бўлиб, metros – ўлчов, ўлчаш, logos мантиқ, фан  маъносини англатади.  Метрология


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Метрология юнончи сўз бўлиб, metros – ўлчов, ўлчаш, logos мантиқ, фан 
маъносини англатади. 
Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминлаш усуллари ва 
воситалари ҳамда керакли талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги 
фан ҳисобланади.
Метрология фани асосан қуйидаги масалалар билан шуғулланади: 

ўлчашларнинг умумий назарияси; 

катталикларнинг бирликлари ва уларнинг тизимлари; 

ўлчаш усуллари ва воситалари; 

ўлчашларнинг аниқлигини топиш усуллари; 

ўлчашлар бирлиги ва ўлчаш воситаларининг бир хиллигини 
таъминлаш асослари; 

эталонлар ва намунавий ўлчаш воситалари; 

эталон ѐки намунавий ўлчаш воситаларидан ишчи воситаларга 
бирликларнинг ўлчамларини узатиш усуллари. 
Шундай қилиб метрология ўлчаш, яъни миқдорий маълумотни олиш 
хусусидаги фан бўлиб, гносеологиянинг муҳим таркибий бўлакларидан 
ҳисобланади. Машхур рус олими Д.И.Менделеев шундай деган эди: «ҳар бир 
фан, энг аввало ўлчаш билан бошланади». 
Ўлчаш техникалари, айниқса замонавий ҳисоблаш воситаларига 
асосланган 
ўлчаш 
воситалари 
илм 
ва 
фанни 
ривожлантирувчи 
катализаторларидир. Ҳамма учун, ер ва ҳавонинг ҳарорати ва намлигига қараб 
экин экувчи деҳқандан тортиб, улкан кашфиѐтлар қилаѐтган тадқиқотчи учун 
ҳам ўлчаш маълумоти зарур. Кейинги вақтларда квант метрологияси, қурилиш 
метрологияси, тиббий метрология ва спорт метрологияси каби сўзларни тез-тез 
эшитишимиз мумкин. Умуман олганда метрология ўлчашлар борасидаги 
мавжуд усуллар, воситалар, услублар ва уларга тегишли меъѐрий асосларни ўз 
ичига олган яхлит бир фан ҳисобланади. 
 
2.Метрологиянинг ривожланиш босқичлари. 
 
Ўлчашлар ҳақидаги фаннинг тарихи минглаб йилларни ташкил этади. 
Ўлчашларга бўлган эҳтиѐж қадим замонларда юзага келган. Инсон кундалик 
ҳаѐтида ҳар хил катталикларни: масофаларни, ер майдонларининг юзаларини
жисмларнинг ўлчамлари ва массаларини, вақтни ва ҳоказоларни, бу 
жараѐнларнинг юзага келиш сабабларини, манбаларини билмасдан, ўзининг 
сезгиси ва тажрибаси асосида ўлчай бошлаган. 



Энг қадимги ўлчаш бирликлари - антропометрик. У инсонннинг муайян 
аъзоларига мувофиқликка ѐки мойиликка асосланган ҳолда келиб чиққан. 
Масалан: Ладонь – бош бармоқни ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг 
кенглиги; фут - оѐқ тагининг узунлиги; пядь - ѐзилган бош ва кўрсаткич 
бармоқлар орасидаги масофа, қарич, қулоқ, қадам ва ҳоказолар. 
Баъзи бир табиий ўлчовлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Масалан, 
турли қимматбахо тошларнинг ўлчов бирлиги сифатида кенг қўлланилган, 
«нухотча» маъносини англатувчи «карат», «буғдой дони»маъносини 
билдирувчи «гран» шулар жумласидандир. Дастлабки табиий ўлчовларнинг яна 
бир 
намоѐндаси, 
ҳамма 
ерда 
ишлатиладиган 
вақт 
ўлчовларидир. 
Мунажжимларнинг кўп йиллик кузатишлари натижасида қадимги Вавилонда 
вақт бирлиги сифатида йил, ой, соат тушунчалари ишлатилган. Кейинчалик 
ернинг ўз ўқи атрофида тўла айланишига кетган вақтнинг 1/86400 қисми секунд 
номини олган. Қадимги Вавилонликлар бизнинг эрамизгача бўлган II асрдаѐк 
вақтни Миналарда ўлчашган. Мина тахминан икки астрономик соат вақт 
оралигига тенг бўлиб, бу вақт мобайнида Вавилонда расм бўлган сув соатидан 
массаси тахминан 500 граммга тенг бўлагн «мина сув» окиб кетган. 
Кейинчалик мина ўзгариб, биз ўрганиб қолган минутга айланган. 
Кейинчалик табиий «ўлчовлар» турмушда кенг қўллана бошланади. 
Шундай ўлчовлардан бири ернинг ўз ўқи атрофида айланишини вақт 
бирлиги сифатида ишлатилишидир. Жамиятнинг ривожланиши, савдо ва 
денгиз саѐхатининг ривожланишига, саноатнинг пайдо бўлишига, фаннинг 
ривожланишига олиб келган бўлса, шу билан бирга махсус техника ва ўлчаш 
воситаларини бунѐд этишга ҳам сабабчи бўлди. 
Инсоният тараққиѐт ривожланишининг илк даврларида «моддий» 
ўлчашлар ва ўлчаш бирликларининг катта аҳамиятини тушуниб етишганлар. 
На қадимги дунѐда, на ўрта асрларда метрология хизмати бўлмаган. 
Аммо баъзи тарихий маълумотларга кўра метрология хизмати ва метрология 
таъминот масалаларининг дастлабки куртаклар турли давлатларда турлича 
тарзда вужудга кела бошлаган. Масалан, рус князи Святослав Яросславич 
белидаги олтин камаридан узунликнинг намунавий ўлчаш воситаси сифатида 
фойдаланган. Тарихий маълумотга кўра князь даврий равишда бозор 
расталарини оралаб юриб, турли мато сотувчиларининг ўлчовларини камари 
билан таққослаб турган. Агар улар орасидаги тафовут белгиланганидан ортиб 
кетса, сотувчини шафқатсиз жазолаган. 
Италияда ҳам бу борада муайян тартиб белгиланган эди (ўрта асрларда). 
Черков ва бутхоналарда аниқ сондаги марварид доналари сақланиб, улардан 
сочилувчан (дисперс) моддаларнинг ҳажм ва масса бирликларини ҳосил 
қилишда фойдаланганлар. 
Вақт ўтиши билан савдо – сотиқ ва ўзаро иқтисодий алоқаларнинг 
ривожланиши мобайнида ўлчовларга аниқлик киритиш, янгиларини ҳосил 
қилиш, ўзаро солиштириш ва қиѐслаш усуллари шаклланиб, ўнлаб янги ва 
мукаммалроқ ўлчаш бирликлари ҳосил бўла бошлаган. Аста – секин 
халқлараро, давлатлараро ўлчаш бирликлари таъсис этилган (Ер 
меридианининг қирқ миллиондан бир улуши бўйича – «метр», бир куб 


10 
дециметр сувнинг температураси 4 
0
С бўлгандаги массаси – «килограмм» 
ва ҳоказолар). 
Фан ва техниканинг ривожланиши ҳар хил катталикларнинг ўлчамларини 
муайян ўлчовларга қиѐслаб киритиши тақозо эта бошлади. Бундай фаолият 
жараѐни ва ривожланиши давомида ўлчашлар ҳақидаги фан, яъни метрология 
юзага келди. 
Ҳозирда метрология сохаси янада тез ривожланмоқда чунки саноатнинг 
ривожланиши, ҳозирги замон талабларининг бажарилиши назорат - ўлчаш 
асбобларига боғлиқдир. 
Ўлчаш техникасини янада мукаммаллаштириш вазифалари замонавий 
автоматика ва ҳисоблаш техникасининг, технологик жараѐнларининг янги 
ютуқларини қўллашга асосланган. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling