Метрология
Мавзу : Метрология ривожланишининг қисқача тарихи
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Мавзу : Метрология ривожланишининг қисқача тарихи
Режа. 1.Метрология ўлчашлар ҳақидаги фандир. 2.Метрологиянинг ривожланиш босқичлари 3.Метрологиянинг фан сифатида шаклланишида шарқ ва ғарб фалсафасининг тўтган ўрни. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР. 1.П. Р. Исматуллаев, А. Н. Мақсудов, А. Х. Абдуллаев, Б. М. Ахмедов, А. А. Аъзамов. Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. “Ўзбекистон” Тошкент 2001й. 2.ЎзРСТ 5.0-92. Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаш тизими. Асосий қоидалар. 3. И. Ф. Шишкин. Метрология, стандартизация и управления качеством. М., Изд. Стандартов. 1990 1.Метрология ўлчашлар ҳақидаги фандир Атрофимиздаги ихтиѐрий олинган бирор бир объект (предмет, жараѐн ѐки ҳодиса) тўғрисида гап борганда албатта уларни тавсифловчи муайян хосса (хоссалар)ни кўз олдимизга келтирамиз. Бу хоссалар кўп ѐки кам даражада намоѐн бўлиши, бошқачароқ айтганда, миқдорий бахоланиши мумкин. Одатда миқдорий баҳолашни ўлчаш амали орқали бажарилади. Ўлчашлар инсон фаолиятининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, унинг ҳаѐтини ўлчашларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Киши эрта билан уйғонган заҳоти, биринчи навбатда вақтни белгилайди, чой ичганда эса ҳароратни, ишга ѐки ўқишга кетаѐтганда масофани ва х.к. Ўлчашлар узлуксиз, такрорий ѐки даврий равишда, баъзан билган ҳолда, баъзан эса билмаган ҳолда содир бўлиб туради. Она табиат инсонга шундай бир ажойиб, фақат ўзигагина хос бўлган хусусиятни, яъни ҳиссиѐтни берганки, бу нафақат инсонлар учун, балки барча тирик мавжудот учун ҳам хос бўлган бебаҳо иномдир. Ҳиссиѐтни ўта мураккаб бир ўлчаш асбоби сифатида тушунишимиз мумкин. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, атрофимиздаги муҳитни, борлиқни фақат ҳиссиѐт воситасидагина билиш бугунги кунга келиб, етарли бўлмай қолди. Фараз қилайлик, электр тармоғидаги кучланишнинг қийматини билмоқчисиз. Табиийки, фақатгина ҳис этиш органлари орқали буни амалга ошириб бўлмайди. Бунинг учун бизга «вольтметр» деб аталадиган восита лозим бўлади. Бундан ташқари, ушбу ўлчаш асбобидан фойдаланиш учун мавжуд тартиб – қоидаларни ҳам билиш лозим бўлади. Аксариятингиз портфелда чизғич олиб юрасиз. Ҳаммамиз ушбу чизғичда шкала бўлишини биламиз. Шкалалар эса бир хил бўлакларга бўлинганлиги биз учун табиий ҳисобланади. Модомики, ушбу чизғичларни ишлаб чиқариш, улардаги шкала белгиларини бир хил қилиб тайѐрлаш тагида катта меҳнат ѐтади. Шу меҳнат мобайнида ҳам бир қанча ўлчашларни амалга ошириш керак бўлади. 7 Ҳозирги вақтда ҳеч бир мутахассис йўқ ки, ўз иш фаолияти мобайнида ўлчашларни қўлламаса. Унинг олдида турган муаммо қанчалик мураккаб бўлса, ўлчашларнинг аҳамияти шунчалик салмоқли бўлади. ЮНЕСКО маълумотига кўра, ҳозирда инсон фаолиятининг 3000 дан ортиқ соҳаси айнан ўлчашлар билан чамбарчас боғлиқ саналар экан. Ҳар бир ишда муайян тартиб - қоидалар мавжудлиги каби ўлчашларнинг ҳам ўзига хос бўлган қоидалари, усуллари ва бу усулларни амалга ошириш учун кўрсатма бўлиб хизмат қилувчи услублари мавжуд. Буларнинг бари муайян меъѐрий ҳужжатлар асосида бир тизимга келтирилган. Мана шу юқорида айтилган ўлчашлар, ҳоҳ оддий, ҳоҳ мураккаб бўлсин, ҳоҳ бир оддийгина чизғич воситасида, ҳоҳ жуда катта ўлчамли махсус қурилмаларда ўлчанадиган бўлсин, барчаси учун таалуқли бўлган ва айнан шу масалалар билан шуғулланадиган алоҳида фан мавжуд бўлиб, унга “метрология” номи берилган. Инсоният тараққиѐт ривожланишининг илк даврлариданоқ «моддий» ўлчашлар ва ўлчаш бирликларининг катта аҳамиятини тушуниб билган. Фан ва техниканинг ривожланиши ҳар хил катталикларнинг ўлчамларини муайян ўлчовларга қиѐслаб киритишни тақозо эта бошлади. Бундай фаолият жараѐни ва ривожланиши давомида ўлчашлар ҳақидаги фан, яъни метрология юзага келди. Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўлчаш воситалари ва усулларини мукаммаллаштиришни талаб эта бошлади. Ўлчашлар назарияси ҳамда воситаларнинг ривожини аниқлаб берган техника ютуқларининг учта асосий босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин: - ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашадиган ва станокларга бириктирилган ўлчаш воситаларининг яратилишини талаб қилувчи технологик босқич (мануфактура ва машина ишлаб чиқаришнинг юзага келиши); - ишлаб чиқариш жараѐнлари ривожлантириш шароитида фойдаланилаѐтган ўлчаш воситаларининг аниқлиги, ишончлилиги ва унумдорлигини кескин оширишни талаб қилувчи энергетик босқич (буг энергиясини ишлаб чиқариш ва ишлатиш); - замонавий фан ютуқларининг барчасини ўлчаш воситаларининг таркибига киритишни талаб қилган илмий-техникавий инқилоб (фанни ишлаб чиқариш билан боғлаш ва уни бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айлантириш) босқичи. Бу босқичнинг алоҳида хусусиятларидан бири объектлар ва жараѐнлар ҳолатини муайян параметрлар ѐрдамида умумий бахоловчи ўлчаш тизимларини яратиш бўлиб, олинган натижаларни бевосита автоматик бошқариш учун фойдаланишдан иборатдир. Амалиѐт жуда кенг кўламдаги катталиклар қийматини, кўпинча жуда тез (секунднинг миллиарддан бир улушлари), юқори аниқликда (хатолик ўлчанаѐтган қийматнинг 10 % идан кичик) ва нафақат инсон сезги органлари тўғри илғай олмайдиган, балки ҳаѐт учун шароит бўлмаган ҳолатларда ҳам 8 аниқлашни талаб қилади. Шу кунларда фанда юздан ортиқ ҳар хил катталиклар маълум бўлиб, уларнинг 70 дан ортиғини ўлчаш мумкин. Ҳозирда фан ва техниканинг ривожланиши туфайли илгари ўлчаб бўлмайди деб ҳисобланган катталикларни ўлчаш ва баҳолаш имкони яратилмоқда. Масалан, Санкт- Петербург алоқа институт олимлари ҳидни ўлчаш борасида бирмунча ютуқларни қўлга киритганлар. Бу хусусда буюк италиялик олим Галилео Галилейнинг қуйидаги сўзларини эслаб ўтиш ўринли бўлади: «Ўлчаш мумкин бўлганини ўлчанг, мумкин бўлмаганига эса имкон яратинг» Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling