Мева йиғиштириш машиналари


Download 258.11 Kb.
bet1/7
Sana20.06.2023
Hajmi258.11 Kb.
#1630799
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мева йиғиштириш машиналари


Мева йиғиштириш машиналари

Боғларда этиштирилган ҳосилни йиғиштириш ўта масъулиятли ва сермеҳнат иш ҳисобланади. Пишган ҳосилни жуда қисқа вақтда йиғиштириб олинмаса, нобудгарчилик кескин ошиб кетади. Ҳосил йиғиштиришга йллик харажатларнинг 40—60% сарфланади.


Дарахтлардаги меваларни териб олишдан олдин, ҳосилнинг ҳар хил сабабларга кўра ерга тўкилган қисмини йиғиштириб олиш лозим, акс ҳолда, терим вақтида улар босилиб, мутлақ яроқсиз бўлиб қолади. Ерга тўкилган мева йиғиштирилиб олинганидан сўнг, сараланиб, яроқли қисми техник мақсадда ишлатилади.
Ерга тўкилган мевани териб оладиган машиналар пневматик, механик, игнасимон турларга бўлинади. Пневматик усулда ишлайдиган машинанинг имкониятлари чекланган. Улар билан асосан енгил (масалан, ёнғоқ) мевалар ердан териб олинади. Шу сабабли, нисбатан оғир меваларни механик-пневматик усулда ишлайдиган машиналар билан тэришади. Вакуум сўргич билан жиҳозланган роторли мева тергич (38-расм)нинг еластик ротори 4 рама 5 га ўрнатилган. Рама ўз навбатида пневматик ғилдирак 6 га жойлашган бўлиб, тракторнинг ён томонига осилган. Тракторнинг қувват олиш вали ёрдамида вакуум қурилмаси 15 ишлатилади. Гидросилиндр 1 тергични кўтариб-туширади. Эластик ротор занжир 7орқали ғилдиракдан айланма ҳаракат олади. Бунга гидромотор 8 ҳам ёрдам бериб туради. Транспортёр 9, 11, 12 лар терилган мевани яшик 13 га келтиради. Роторнинг ўзи эса вал 16, золотник 20, найча 17, шланг 18, вакуум сўргич 19 дан иборатдир. Ротор ғилоф 3 билан ёпилган. Кўндаланг транспортёр 9 билан ротор орасига қайтаргич 10 қўйилган. Ғилдирак олдидаги сургич 2 мевани босиб кетмасликка хизмат қилади.

расм. Вакууни сўргичли мева тергич схемаси а — агрегат схемаси; б — эластик ротор ишининг схемаси; д — вакуум сўргич схемаси; 1 — гидросилиндр; 2, 6 — таянч ғилдираклар; 3 — ғилоф; 4 — ротор; 5 — рама; 7 — занжир; 8 — гидромотор; 9, 10, 11, 12 — транспортёрлар; 13 — яшик; 14 — тиркалма арава; 15 — тракторнинг осиш мосламаси; 16 — вал; 17— найча; 18 — шланг; 19 — вакуум сўргич; 20 — золотник.
Агрегат дарахтлар орасида ишлаётганида, ерда ётган мевани сўргич ўзига сўриб, уни ушлаб туради. Мева кўндаланг транспортёрдан баландроқ кўтарилганида, золотник вакуумни ёпиб қўяди, мева транспортёрга йиқилиб тушади. Транспортёрлар меваларни тиркалма аравачага етказади.


Download 258.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling