Мева йиғиштириш машиналари
расм. Боғдорчиликда фойдаланиладиган нарвонлар
Download 258.11 Kb.
|
Мева йиғиштириш машиналари
расм. Боғдорчиликда фойдаланиладиган нарвонлар.
расм. Мева теришда фойдаланиладиган идишлар. Нарвонга чиқиб мева теришда сўмкалар ишчи елкасига илиб қўйлиши сабабли, ишчининг қўли бўш бўлади. Сумкаларнинг оғзига металл гардишлар кийдирилиб, доимо очиқ ҳолда туради. Баланд дарахтлардаги мевани териш учун олдинги параграфда шох буталаш учун тавсия қилинган турли платформа, корзиналардан кенг фойдаланилади. Ўта нозик меваларни уринтирмасдан териш учун мева узгичлар ишлатилади. Йирик мева учун пневматик (43-расм) ёки механик мева узгичлар ишлатилади. Пневматик мева узгичнинг дюралуминдан ясалган трубаси 4 нинг учида махсус резина идиш 2, пастида эса резина «груша» (ҳаво ҳайдагич) 5 ўрнатилган бўлади. Идиш 2 нинг ичида икки қаватли резина қопчиқ 1 солинган бўлиб, унинг учи найча 3 ёрдамида «груша» билан уланган. расм. Мева узгичлар: 1 — қопчиқ; 2 — идиш; 3 — найча; 4 — труба; 5 — «груша». Ишчи узиладиган мевага идиш 2 ни кийдириб, «груша»ни қўли билан қисади. «Груша»даги ҳаво қопчиқнинг ичига кўчиб ўтиб, мевани қисиб қўйиб узиб олади ва қопчиққа ташлайди. Ишчи «груша»ни бўшатиб, қопчиқдан мевани аста-секин суғуриб олади ва тара (яшик)га солади. Олча, гилос, зайтун каби меваларни механик мева узгичда териш фойдали бўлади. Ёнғоқ, бодом, фундук ҳосилини аввалига қўлда қоқиб, ерга тушганини териб олишади. Нозик бўлмаган мева билан ўз идишини тўлдириб улгурган ишчи, ҳосилни контейнер (44-расм)га тўкади. Контейнер ҳажми катта (0,5 куб. м) бўлиб, ҳосилни омборга транспортлаш (олиб бориш) га, у ерда устма-уст жойлаштириб, узоқ сақлашга хизмат қилади. Контейнер бўшатилганидан сўнг, жойни камроқ эгаллаши учун диагонали бўйича очилиб (44 6-расм) бир-бирининг ичига солиб қўйлади. расм. Стандарт контейнер: а — умумий кўриниши; б — бўшатилган ҳолати. Download 258.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling