Мева йиғиштириш машиналари


расм. Такомиллаштирилган мева йиғиштириш машинаси


Download 258.11 Kb.
bet5/7
Sana20.06.2023
Hajmi258.11 Kb.
#1630799
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мева йиғиштириш машиналари

расм. Такомиллаштирилган мева йиғиштириш машинаси: а — умумий кўриниши; б — олд ва уст кўринишининг схемаси; 1, 7, 9 ва 16 — сирпантиргич; 2 — ўзиюрар шасси; 3 яшик учун майдонча; 4 — юклагич; 5 — транспортёр; 6, 18 — ўнг ва чап сексиялар; 8 — титратувчи хартум; 10 — ролик; 12 —брус; 13 — ғилдирак; 14 — титраткич тутқичи; 15 — тасма; 17 — йўналтиигич.
Алоҳида тракторга ўрнатилган титраткич 8билан жиҳозланган агрегат мазкур машинанинг ёнида юради ва керакли вақтда дарахтни титратиб, мевасини пастдаги транспортёрларга тушириб беради.
Машина қуйдаги тартибда ишлайди. Меваси териладиган дарахтнинг икки томонидаги бўш оралиқда машинанинг ўнг ва чап сексиялари алоҳида-алоҳида юриб келиб, тўхтайди. Транспортёрлар ўртасидаги ўйқ жойларга дарахт танасини кирғизиб, сексиялар бирбирига яқинлашиб уланишади. Ёрдамчи агрегат ён томонда туриб, ўзининг хартумини дарахтга келтириб, тутқичи билан қучоқлаб олади. Титраткич ишга туширилиши билан бир вақтда транспортёрлар ҳам ишга қўшилади. Улар терилган мевани яшикларга соладиган жой 4 ларга келтириб бэришади. Машинага олтита ишчи хизмат қилади.
Юқорида айтилгандек, узоқ сақланадиган мева, асосан қўлда терилади. Қўл теримида ишлаётган ишчиларга ёрдам бериш учун махсус платформалар ишлатилади (48-расм). Платформанинг ён томонга сурилувчан сўри 1 ларида ўнтача ишчи туриб, 2 м баландликдаги меваларни узиб теришади. Сўрилар (одамлар билан биргаликда) гидравлика ёки винтли механизм ёрдамида дарахт 3 шохлари орасига сурилиб киритилиши мумкин. Саватлар тўлгач, улардаги мева платформа ўртасидаги контейнер 2 ларга тўкилади.

расм. Қўлда терилган мевани тўплаш учун мослаштирилган платформа:

расм. Пневматик мева тегичнинг схемаси:
Мева теришда вибрацион машиналардан ташқари пневматик машиналар ҳам ишлатилиши мумкин. Пневматик машиналарнинг энг содда тури 49-расмда кўрсатилган. Кучли ҳаво насосига бир нечта егилувчан шлангалар уланган бўлади. Шланганинг учини мева тераётган ишчи елкасига боғлаб қўяди. Шланганинг учига мева узгич ўрнатилган. Ишчи узгични мевага кийдириб, у ердаги тугмани босиб, сўрилаётган ҳавога йўл очади. Шамол мевани узиб олади ва шланга бўйлаб, насосдаги мева тўплагичга келтиради.
49-расмдаги пневматик мева тергич ўта кучли вентилатор 1, унинг атрофида айланиб турадиган ғилоф 3 дан иборат. Вентилатор ҳайдаётган ҳаво, ғилоф айланиши ҳисобига, сопло 4 нинг дарчаси 2 га навбатма-навбат юборилади. Натижада дарахт шохлари кучли тебранма ҳаракатга тушиб, мева бандидан узилиб кетади.


Download 258.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling