Мева йиғиштириш машиналари


расм. Игнасимон мева тергич схемаси


Download 258.11 Kb.
bet2/7
Sana20.06.2023
Hajmi258.11 Kb.
#1630799
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мева йиғиштириш машиналари

расм. Игнасимон мева тергич схемаси


а — умумий кўриниши; б — мевани илинтириш схемаси; 1осиш мосламаси; 2— ғилоф; 3 — игнали барабан; 4 — рама; 5 — тасмасимон транспортёр; 6 — ажраткич; 7 — ҳаракат юритмаси.
Игнасимон тергич (39-расм) ёрдамида терилган мева техник мақсадда терилади ва совуткичда бир неча кун сақланиши мумкин. Игнасимон тергич тракторнинг ён томонига осилади. лининг қисмлари: игнали барабан 3, ғилоф 2, ажраткич 6, рама 4, осиш мосламаси 16, тасмасимон транспортёр 5, ҳаракат юритмаси 7.
Агрегат дарахтлар орасида юритилганида, игналар (узунлиги 25 мм) ерда ётган мевани илинтириб олади ва юқорига кўтаради. Барабанга уринма шаклида тароқсимон ажраткич ўрнатилганлиги сабабли, мева тароқнинг устида қолдирилади ва у ердан транспортёрга узатилади.

расм. Механик мева тергичларнинг принсипиал схемалари
а — жўвали; б, д — эластик бармоқ тасмали.
Механик мева тергичларнинг турлари кўп бўлиб, энг кенг тарқалгани жўвали тергич (40-а, расм) ҳисобланади. Ерда ётган мевани пастроқ жойлашган жўвадаги тасма юқорига кўтариб, иккинчи тасмага теккизади. Кейин, тезликлари тенг бўлган тасмалар мевани қисиб, юқорига кўтариб беради. Айрим тергичларнинг тасмаларига эластик бармоқлар ўрнатилган бўлади (40-б, расм). Бундай тергичлар ёнғоқ, олхўри, хурмо каби меваларни яхши теради.
Ҳозирги вақтда (дарахтдаги) мевани йиғиштиришда учта усулдан фойдаланилади:

  1. Ёрдамчи техник восита (нарвон, махсус сумка)лардан фойдаланиб, қўлда териш (бошланғич механизациялаш).

  2. Турли агрегат, платформа ва б. фойдаланиб, қўлда териш (ярим механизациялаш).

  3. Мева териш машиналари ва комбайнлардан фойдаланиб териш (механизациялаш).

Меванинг ҳар бир тури хоссаларини эътиборга олиб, уларни тез йиғиштириш муддати танланади. Эртароқ терилган меванинг таъми паст бўлиб, уни узоқ сақлаб бўлмайди. Мева пишиб ўтиб кеца, ҳосилнинг кўп қисми ерга тўкилади, таъми ёмонлашади ва товар кўриниши пасаяди.
Пишган мева ниҳоятда тез шикастланувчан бўлиб, дарахтнинг қалин шохлари ўртасида жойлашади. Шу сабабли, мева териш учун машина яратиш ниҳоятда қийин масаладир.
Бошланғич механизациялаш воситаларига турли нарвонлар, махсус сават ва сумкалар, мева узгичлар киради. Улардан фойдаланиш қўл меҳнати унумини бирмунча оширади, ишчиларга хавфсизроқ вазиятда ишлаш имкониятини беради.
Нарвонлар (41-расм) дюралумин прокатдан ясалиб, баландлиги деярли 4,0 м гача бўлиши мумкин. Уларнинг оёқлари кенг қўйлганлиги сабабли, етарли мувозанат таъминланади. 42-расмда мева теришга мослаб ясалган сават ва сумкалар кўрсатилган бўлиб, мева тераётган ишчининг эркин ҳаракатланишига имкон яратилади. Саватлар, пластмасса челакларга солинган мева деярли шикастланмайди.


Download 258.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling