Мева йиғиштириш машиналари


расм. Пневматик қўл вибратори


Download 258.11 Kb.
bet4/7
Sana20.06.2023
Hajmi258.11 Kb.
#1630799
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мева йиғиштириш машиналари

расм. Пневматик қўл вибратори


Контейнерга 350 кг гача мева солинади, шу сабабли, уни махсус кўтариш машиналари ёрдамида транспортга юклаш, омбордаги жойни алмаштириш керак.
Боғлардаги ҳосилни механизациялаб йиғиштиришда, асосан вибрацион машиналар ишлатилади. Машина ўзининг вибраторини дарахтга маҳкамлаб, уни титратади. Титраш жараёнида мевалар узилиб, ерга тўкилади. Йиғиштирилган меванинг сифати йиғиштириш даврига, титратишнинг частотаси, амплитудаси, титраш вақти ва вибраторнинг дарахтга маҳкамланган жойга боғлиқ бўлади.
Агар амплитуда 25 мм, титратиш частотаси минутига 800—ПОО марта бўлиб, дарахт 3—4 секунд титратилса, ҳосилнинг 90% гача қисми пастга тўкилади. Паст бўйли, ингичка дарахтларни (масалан, палметт олмаларни) титратиш учун қўл вибраторлари ишлатилади (45-расм). Унинг пневматик юритмаси ёнида юрадиган минитрактордаги компрессордан босим остидаги ҳавони олади.

расм. Вибрацион мева йиғиштирадиган машина схемаси: 1 — рама; 2 — чодир; 3 — тўплагич; 4 — қозиқ; 5 — юритма; 6 — кронштейн; 7 — шарнир; 8 — жўва.
Йирик дарахтлардаги меваларни теришда трактор билан агрегатланган вибрацион машиналар ишлатилади (46-расм). Унинг рамаси 1 га кронштейн 6 ва шарнирлар 7 ёрдамида иккита жўва 8 лар ўрнатилган. Валикларга чодир 2 нинг матоси ўралган.
Чодирнинг охиридаги тўплагич 3 қозиқлар 4 ёрдамида таранглатилган ҳолда ўрнатилади.
Машина ишлов бериладиган дарахтга яқинлаштириб, иккита ишчи чодирни жўвадан ечиб, таранглатиб қозиқларга боғлайди. Тракторчи хартум учидаги тутқични дарахт танасига кийдиради, кейин эса вибраторни ишга туширади. Мевалар чодирга тўкилиб тушади. Тракторчи жўва 8 ни айланадиган ҳолатга келтиради. Жўвалар чодир матосини ўзига ўраб олаётиб, уни бирмунча қиялатиб кўтаради. Мевалар тўплагич 3 томонга думалаб бориб тўпланади. Мевани ишчилар йиғиштириб олишади.
Бундай машина-тутқичининг бевосита дарахт танасини қамраб оладиган жой юмшоқ резина билан қопланган бўлса ҳам, баъзан дарахт пўстлоғини сидириб ташлаши мумкин. Аммо, вибрацион машиналар такомиллаштирилиб, кенг тарқалмоқда. 47-расмда шохларининг ейлиш диаметри 7,5 м гача бўлган дарахтлардан ҳосил йиғиштира оладиган такомиллаштирилган машина кўрсатилган. Машина чап 6 ва ўнг 18 сексиялардан тузилган. Сексияларнинг ҳар бири ўзиюрар шасси 2 ларга ўрнатилган бўлиб, улар брус 12, олд ғилдираклар 13, бўйлама транспортёр 5, учта кўндаланг транспортёр 11, тозалаш транспортёри, юклаш тизими 4, бўш яшиклар сақланадиган майдонча 36, мевалар тушадиган юмшоқ тасма 151ар, олд 16 ва орқа 1 сирпантиргич, ён 7ва оралиқ 9 сирпантиргич, дарахт танасини юмшоқ тутқич 14, нишабланган йўналтиргич 17, ролик 10 лардан тузилган. Машинанинг мева тегадиган ҳамма жой юмшоқ поролон билан қопланган.


Download 258.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling