Мевачилик асослари doc
-жадвал Ўзбекистонда мевачиликнинг аҳволи
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2000 й 2008 й Вилоятлар жами ҳосилга кирган жами ҳосилга кирган
- Республика бўйича 202,1 133,2 204,3 143,2 214,9 170,1 43 56,7
1-жадвал
Ўзбекистонда мевачиликнинг аҳволи Экин майдони минг га Ҳосилдорлик, тонна/га Ялпи ҳосил, минг тонна 1990 й 2000 й 2008 й Вилоятлар жами ҳосилга кирган жами ҳосилга кирган жами ҳосилга кирган 1990 й 2000 й 2008 й 1990 й 2000 й 2008 й Қорақалпоғистон 5,5 2,7 4,3 2,7 4,6 3,2 34 31 61 9,2 9,0 19,7 Андижон 23,0 18,2 26,1 18,9 27,2 23,2 59 90 122 108,0 170,8 284,1 Бухоро 9,2 7,5 9,6 8,2 10,3 8,9 44 64 136 33,7 52,4 121,6 Жиззах 11,0 7,0 11,4 7,4 12,0 8,0 33 31 60 24,4 23,2 47,7 Қашқадарё 10,8 7,6 11,0 9,1 11,3 9,1 39 44 60 29,9 39,8 55,0 Навоий 3,3 1,9 4,5 3,2 4,6 4,2 41 65 128 7,9 18,7 54,1 Наманган 24,8 20,0 25,0 14,6 25,6 20,6 42 49 53 8,4 69,0 108,9 Самарқанд 20,1 13,8 27,2 19,3 27,8 23,3 41 58 84 56,6 105,6 196,6 Сурхондарё 12,0 6,1 13,1 8,3 13,3 9,8 34 62 80 20,7 50,7 77,9 Сирдарё 8,4 3,8 4,6 3,6 4,9 3,9 15 27 40 15,2 10,7 15,8 Тошкент 27,1 18,0 23,1 18,3 23,5 16,8 39 58 71 70,2 106,4 120,1 Фарғона 36,0 19,3 34,4 23,7 38,5 30,2 49 41 66 94,6 88,8 199,3 Хоразм 10,9 7,3 11,0 5,7 11,4 8,7 49 85 117 35,7 44,8 101,9 Республика бўйича 202,1 133,2 204,3 143,2 214,9 170,1 43 56,7 82 572,8 789,8 1402,7 7 Меваларнинг хуштаьмлиги овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Кўп мевалар шифобахш хусусиятга эга бўлиб, организмнинг ҳимоя кучини сақлайди ва мустаҳкамлайди. Мева ва резавор-мевалардан консерва, мураббо, пастила, повидло, шарбатлар ҳамда винолар тайёрланади. Уларнинг кўпчилиги қуритилиб, ажойиб қуриқ мева маҳсулотлари (туршак, қоқи, қайса, курага ва бошқалар) тайёрланади. Бу хилдаги қуритилган меваларни узоқ сақлаш, мазаси ва тўйимлилик сифатига унчалик зарар етказилмаган ҳолда узоқ жойларга олиб бориш мумкин. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳоли жон бошига кунига камида 330-400 г ёки йилига 115-120 кг мева, шундан 15 кг узум ва 10 кг резавор-мева етиштирилиши керак. Ўзбекистон ўлка тиббиёт институти республика аҳолисининг узум истеъмол қилиш нормасини 25 кг га оширишни ва бунга қўшимча яна 10-11 кг қуритилган мевалар истеъмол қилишни тавсия қилади. Лекин, бугунги кунда аҳоли жон бошига йил давомида 94 килограмм мева, шундан 12 килограмм узум ишлаб чиқарилмоқда. Бу кўрсаткич АҚШ, Италия, Испания, Франция каби мамлакатларда 120-230 килограммни ташкил этмоқда. Мевалар истеъмол қилинишидан ташқари, баъзи турлари (зайтун дарахт, ёнғоқ, бодом ва бошқалар) уруғидан озиқ-овқатда ишлатиладиган ва техник мой, пўстлоғи, барглари ҳамда меваси пўчоғидан танин (ёнғоқ, анор, тут дарахтидан), шунингдек қимматбаҳо ўсимлик бўёқлари (анор, пистадан) олинади. Ўрик данагидан тушь, ёнғоқ пўчоғидан эса фаоллаштирилган тиббиёт кўмири тайёрлашда фойдаланилади. Баъзи мева дарахтлари тури (ёнғоқ, ўрик, нок, хурмо ва бошқалар) дан қимматбаҳо буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ёғоч тайёрланади. Мева дарахтлари каналлар бўйига, йўллар, темир йўл магистраллари ёқасига экилади, улардан жарликларни мустаҳкамлашда, тупроқни эрозиядан сақлашда, шунингдек, тоғ ёнбағирларини дарахтзор қилишда ҳамда жарликлар ҳосил бўлиши олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин. Баланд ўсадиган мева дарахтлари (ўрик, ёнғоқ, нок ва бошқалар) шамол тўсқич вазифасини ҳам ўтайди. Шунинг учун улар ўрмон дарахтлари билан боғларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида ҳам экилади. Бу хилдаги мева дарахтлари аҳоли яшайдиган пунктларни қум ва қор кўчикларидан сақлайди. Деярли барча мева дарахтлари асалчил бўлади. Боғлардан кўп даромад олинади, ҳосил берадиган 1 гектар боғдан ўртача 525-780 минг сўмгача соф даромад олиш мумкин. Йирик шаҳарлар, саноат марказларида, ҳаво кўпинча газ, чанг, зарарли микроорганизмлар билан ифлосланадиган жойларда мева дарахтларининг ўрни жуда катта. Ўрмонда 1 м 3 ҳаво таркибида 490 та бактерия бўлса, катта шаҳарлар ҳавосининг 1 м 3 да 36000 та бактерия бўлади. Бир гектар боғдаги дарахтлар ёзда кунига 8 кг карбонат ангидрид гази ютади, бунча газни эса 200 киши нафас олганда чиқаради. Битта катта дарахт кунига 2 кг га яқин кислород ажратади. Тош йўллар ёқасидаги 8 дарахтлар ўткинчи автомашиналар чиқариш трубасидан ажраладиган карбонат ангидрид газининг 30 % гача қисмини ютади. Катта шаҳарлар ҳавосининг 100 м 2 майдонида ҳар ойда 1 кг га, Ботаника боғи бор жойда эса 300 г га яқин ифлосланган моддалар тўпланади. Шаҳарларда бир гектар ердаги дарахтлар кунига ўртача 150 кг ёки йилига 54 т га яқин ҳаводаги чангни фильтрлайди. Дарахтлар тагидаги ҳавода чангнинг ўртача концентрацияси очиқ жойдагига қараганда ёзда 40 %, қишда эса 35-37 % кам бўлади. Ёзда яшил ўсимликлар экилган жойлардаги ҳарорат шаҳарнинг кўкаламзорлаштирилмаган жойлар билан таққоcланганда 6-10 0 С паст, ҳаво намлиги эса (транспирация туфайли) 30-40 % юқори бўлади. Дарахтларнинг барги тутунни ушлаб қолади, бу билан жойнинг ҳавосини соғломлаштиради. Дарахт ва буталар шаҳарда шовқинни камайтиради, яъни 26 % ни ютиб, 74 % ни қайтаради, бу одам организмига тинчлантирувчи восита сифатида таъсир этади. Кўпгина мева ўсимликлари ҳавога фитонцидлар (учувчи кимёвий моддалар) ажратиб чиқаради, булар касаллик қўзғатувчи микроорганизмларга ҳалокатли таъсир этади. Баргларнинг яшил ранги, уларнинг турли- туман рангда бўлиши, гуллар, мевалар ва хушбўй ҳид ҳам нерв системасига тинчлантирувчи восита тариқасида таъсир этади, кайфиятни яхшилайди, одамнинг иш қобилиятини оширади. Яшил ўсимликлар ҳаво ионизациясига ва ультрабинафша нурларнинг кўпайишига яхши таъсир этади, бу эса одамнинг соғлиги учун фойдалидир. Мевачиликнинг эстетик аҳамияти ҳам кам эмас. Кўпгина дарахтлар (Писард олхўриси, Недзвецкий олмаси, анор, шафтоли ва бошқалар) паркларга, бульварларга, бино деворлари ёнига манзарали ўсимлик сифатида экилса, баҳорда, гуллаш даврида, мевалари ғарқ пишган пайтда жуда бир ажойиб манзара ҳосил қилади. Шундай қилиб боғлар ҳавони тозалайди, яъни аҳоли яшайдиган пунктлар ҳавосини соғломлаштиради, одам энг яхши дам оладиган жой ҳисобланади. Улар одамлар кайфиятини, ҳаёт фаолиятини яхшилайди, табиатга муҳаббат уйғотади. Шунинг учун ҳам халқда “боғдорчилик - қишлоқ хўжалик поэзиясидир” деб бежиз айтилмаган. Умуман, мевачилик даромадли соҳа. Районлаштирилган мева экинлари навлари ва турлари жойнинг тупроқ-иқлим шароитларига тўғри танланиб жойлаштирилса, тупроққа ишлов бериш ва ўсимликни парвариши билан боғлиқ барча агротехника ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилса мевачилик ўсимликшуносликнинг юқори рентабелли, иқтисодий кўрсаткичлари юксак тармоғига айланади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling