Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Reviewers. 
Mirzahidov B. - Candidate of agricultural sciences, senior scientific 
worker of Samarkand branch of the Scientific – 
research Institute of fruit – growing, viticulture, wine 
– making of the Republic of Uzbekistan; 
Muminov K.M. – Professor of Samarkand Agricultural Institute
Doctor of agricultural sciences. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



КИРИШ 
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти даврида аҳолини озиқ-овқат 
маҳсулотларига, саноатни эса хом ашёга бўлган талабини қондириш 
ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги олдида турган энг муҳим долзарб 
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда ва республикамиз ҳукумати бу соҳага 
катта эътибор қаратмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва 
узумчилик сохасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 
тўғрисида” фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Махкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигининг буйруқ ва қарорлари 
бу соҳалар ширкатларини фермер хўжаликларига айлантириш, агросаноат 
фирмаларини ташкил қилиш ва мева-сабзавотчилик тармоғини бошқариш 
тизимини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутди.
Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудуди кўпгина қишлоқ 
хўжалик, шу жумладан мева экинларини келиб чиқиш марказларидан бири 
ҳисобланади. Қадимдан бу ҳудудда ўрик, қароли, олма, нок, гилос, писта, 
бодом, ёнғоқ, узум сингари мева экинларининг, сабзи, бодринг, пиёз каби 
сабзавот экинлари, қовун, тарвуз, қовоқ сингари полиз экинларининг 
қимматли маҳаллий навлари сақланиб қолган. 
Мева ва узумни етиштириш структураси ишлаб чиқилган бўлиб, уни 
жойларда амалга оширишга алоҳида аҳамият берилади. Чунки, бу 
тадбирларни амалга ошириш мева ва узум маҳсулотига бўлган халқ 
истеъмоли эҳтиёжи, қайта ишлаш корхоналари талаби ва экспортга 
маҳсулот чиқаришга бўлган талаблар билан маҳсулот ишлаб 
чиқарувчиларнинг таклифлари ўртасидаги мутоносибликни таъминлайди. 
Мевачилик қишлоқ хўжалигининг мураккаб ва кўп қиррали соҳаси 
ҳисобланади. Мева ва резавор мева экинлари турли тупроқ, иқлим ва 
агротехника шароитида ўстирилиб, уларнинг меваси турли мақсадларда 
янгилигича, қуритилган ва қайта ишланган ҳолларда фойдаланилади. 
Мевачилик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг тармоғи сифатида
асосий вазифаси аҳолини ҳўл мевалар, саноатни хом ашё билан 
таъминлашдан иборат. Мевачилик фан сифатида мева ва резавор-мева 
экинларининг тузилиши, ўсиш, кўпайиш ва ҳосил бериш қонуниятларини, 
ташқи муҳит омилларига муносабати ва биологиясини ўрганиш асосида 
юқори, сифатли ҳамда муттасил ҳосил олиш технологиясининг назарий 
асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
Мевачилик ва боғдорчилик тушунчалари бир-бирига ўхшатилади. 
Аслида боғдорчилик кенг маънодаги тушунча бўлиб, мевачилик
узумчилик, цитрусчилик, резавор мевачилик, манзарали боғдорчилик ва 
гулчилик кабиларни ўз ичига олади. 
Мевачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти бениҳоя катта. Мева ва 
резавор-мевалар таркибида одам организми учун зарур бўлган шакар, 
органик кислоталар, оқсиллар, ёғлар, ошловчи, пектин, ароматик 
моддалар, коллоидлар, минерал тузлар, ферментлар, витаминлар манбаи.




Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling