Мевачилик асослари doc
Мева экинларининг гуруҳланиши
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-жадвал. Мева ва резавор-мева экинларининг оила, туркум ҳамда турлари Экин Ботаник Гурухи Тури оиласи
1.2. Мева экинларининг гуруҳланиши Таянч иборалар – гуруҳланиш, мева, резавор мева, уруғли мева,данак мева, ёнғоқ мева, цитрус мева, субтропик мева, тропик мева, дарахт, бута, чала бута, ўтчил, гул тузилиши, ўз-ўзидан, шамол ёрдамида, ҳашоратлар ёрдамида чангланиш, кўп йиллик. Экиладиган мева, резавор-мева экин турлари морфологик белгилари, биологик хусусиятларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади (5-жадвал); - уруғли мева экинлари; - данакли мева экинлари; - ёнғоқли мева экинлари; - резавар-мевали экинлар; - субтропик мевали экинлар; - цитрус мевали экинлар; - ҳар хил тропик мевали экинлар. Хўжаликда фойдаланилишига қараб бодомни ёнғоқмеваларга киритиш мумкин. Ер устки қисмининг тузилиши, ҳосил бериши, узоқ яшаши ва бошқа белгиларига кўра, мева ва резавор-мева ўсимликларини дарахт, бута, чала бута ва кўп йиллик ўтчил ўсимликларга бўлинади. Мева дарахтларининг ер устки қисми битта поядан – танадан иборат. Улар баланд бўйли, ёғочи пишиқ бўлиб, тез шохлайди ҳамда мўл ҳосил беради, лекин кечроқ ҳосилга киради. Уларнинг эккандан то ҳосилга кириб, сўнг қуригунча ривожланиш цикли узоқ давом этади. 15 Буталар мевали ўсимликлар бўлиб, катта туп шаклида ўсади, деярли бир хил йўғонликдаги бир қанча новдаси бўлади. Крижовник, смородина ва ҳоказолар шу гуруҳга киради. 5-жадвал. Мева ва резавор-мева экинларининг оила, туркум ҳамда турлари Экин Ботаник Гурухи Тури оиласи тури Уруғ мевали экинлар Олма Нок Беҳи Дўлана Ирғай Четан Мушмула Rosaceae -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- Malus domestica Borkh. Pyrus communis L. Cydonia ablonga Mill. Crataegus pontica C. Cjtoneaster Medie Sorbus turkestanica L. Mespilus L. Данак мевали экинлар Ўрик Шафтоли Бодом Олхўри Олча Гилос Жийда Қизил -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- Elaegnaceae Cornaceae Armeniaca vulgaris Lam. Persica vulgaris Mill. Amigdalus communis L. Prunus domestica Mill. Cerasus vulgaris Mill. Cerasus avium L. Elaegnus angustifolia L. Cornus maas L. Ёнғоқ мевали экинлар Ёнғоқ Пекан Писта Yuglandaceae Yuglandaceae Anacardiaceae Yuglans regia L. Carya Pistacia vera L. Цитрус мевали экинлар Апельсин Лимон Мандарин Грейпфрут Бигарадия (аччиқ апельсин) Трифолиата Rutaceae -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- -/--/- Citrus sinensis L. C. limon L. C. reticulata Blanco. C. paradisi Mach. C. aurantim L. Poncirus trifoliata L. Субтропик мевали экинлар Анор Анжир Тут Хурмо Чилонжийда (Унаби) Зайтун Punicaceae Moraceae Moraceae Ebenaceae Rhamnaceae Oleaceae Punica granatum L. Ficus L. Morus alba L. Diospyros kaki L. Ziziphus Mill. Olea europea L. Резавор мевали экинлар Қулупнай Малина ва маймунжон Крижовник Смородина Актинидия Rosaceae Rosaceae Saxifragaceae Saxifragaceae Actinidiaceae Fragaria grandiflora Duch. Rubus idaeus L. Grossularia reticulata. Ribes nigrum L. Actinidia Linde. Ҳар хил тропик мевали экинлар Банан Киви Ананас Манго Қовун дарахти Нон дарахти Хурмо палмаси Авокадо Bananaceae Actinidiaceae Bromeliaceae Mangiferaceae Caricaceae Moraceae Lauraceae Musa balbisana Actinidia chinensis Ananas comosus Mangifera Carica papaya Z Artocarpus luter. Phoenix dacfylifera Persea americana 16 Чала буталар новдасининг фақат пастки қисми ёғочлашган, юқори қисми қишда қуриб қоладиган ўт ўсимликлардир. Уларнинг ер устки қисми 2 йил яшаб кейин қурийди. Илдизи эса кўп йил яшайди. Бу гуруҳга малина, черника ва бошқа резавор-мева ўсимликлари киради. Кўп йиллик ўтчил ўсимликларга земляника, клюква ва қулупнай киради. Ўзбекистон шароитида мева дарахтлари жуда катта бўлиб ўсади. Ёнғоқ, олма ва ўрикнинг кучли ўсадиган навларининг баландлиги 10-15 м га, шох-шаббасининг кенглиги 11-13 м га, танасининг айланаси 150-180 см га етади. Новдалари баъзи йилларда 1 м дан ортиқ ўсиши мумкин. Илдизи бақувват бўлиб, айрим навлариники ерга 6,5 м гача чуқур кириб, ён томонга 12 м ва ундан ҳам кўпроққа тарқалади. Мева ва резавор-мева ўсимликлари поликарп бўлиб, бутун ҳаёти давомида бир неча марта гуллайди ва ҳосил беради. Шу хусусияти билан фақат бир марта ҳосил берадиган монокарп ўсимликлардан фарқ қилади. Мева ўсимликлари бир уйли, гули икки жинсли (олма, нок, олча ва бошқалар); бир уйли, лекин гули айрим жинсли (ёнғоқ, пекан, пиндик ва бошқалар); икки уйли, гули айрим жинсли (писта, анжир, қулупнай ва бошқалар) бўлади. Мева ўсимликларининг деярли ҳаммаси асаларилар, айримлари (пиндик, ёнғоқ, писта) шамол ёрдамида чангланади. Мева ва резавор-мева ўсимликлари турли вақтда ҳосилга киради. Бу уларнинг тури, навига, пайвандтагига, экологик шароит ва қўлланган агротехника усулларига боғлиқ. Ҳосилга кириш вақтига қараб, ўсимликлар эрта ва кеч ҳосилга кирадиган турларга ажратилади. Ҳар бир навнинг ҳам, ўз навбатида, эрта ва кеч ҳосилга кирадиган турлари бор. Кенг тарқалган мева ўсимликларининг ҳосилга кириш ва яшаш даври 6-жадвалда берилган. Маълумотларга кўра, қисқа танали мева дарахтлари узун таналиларга қараганда 2-4 йил олдин ҳосилга киради, лекин уларнинг яшаш даври қисқа бўлади. Одатда, эрта ҳосилга кирадиган турлар кеч кирадиганларга қараганда камроқ яшайди. Масалан, олма Ренет Симиренко нави 4-5 йилдан кейин ҳосилга киради, 30-ёшга етганда эса, унинг асосий шохлари қурий бошлайди. Кандиль Синап 9-11 йилдан бошлаб ҳосилга кирса-да, лекин 45-50 ёшга борганда ҳам бақувват бўлади. Мева ва резавор-мева ўсимликларининг муҳит шароитига талаби ҳар хил бўлади. Уларнинг баъзилари мўътадил ҳудудларда ўзини яхши ҳис қилса, бошқалари кўп иссиқни ва вегетация даври узоқ бўлишини талаб қилади. Баъзи мева ва резавор-мева ўсимликларининг илдиз тизими бақувват ва ерга чуқур таралгани учун улар қурғоқчиликка анча чидамли бўлади. Буларнинг баъзилари шағалли ва қумли ерларда яхши ўсса, бошқалари унумдор ерни талаб қилади. Вегетация даврининг узунлиги, ёруғлик ва иссиқликнинг кўплиги, тупроқларнинг унумдорлиги, суғориш ва юқори агротехника қўлланилиши |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling