120
5 – амалий машғулот. Боғ барпо қилиш лойиҳасини тузиш
Ишнинг мақсади: Талабаларни Ўзбекистоннинг муайян тупроқ ва
иқлим шароити учун мева экинларининг тур ва навларини танлаш ҳамда боғ
барпо қилиш лойиҳаси билан таништириш.
Материал ва жиҳозлар:
1. Ўзбекистонда экиш учун тавсия
этилган мева экинлар Давлат
реестри. Т., 2002.
2. Боғ барпо этишнинг турли лойиҳалари тасвирланган жадваллар.
3.Мева экинларининг турли тур ва навлари келтирилган жадваллар.
4. А. Рибаков, С.Остроухова. Ўзбекистон мевачилиги, Т., 1981.
5. В.М.Тарасов и др. Практикум по плодоводству. М., 1981.
6. Чизгич, қалам, ҳисоблаш машиналари.
Асосий тушунчалар: Боққа ўтқазилган дарахтлар бир ерда неча йиллар
туради. Демак, мева дарахтларини ўтқазиш пайтида йўл қўйилган хатоларини
кейинчалик тузатиш жуда қийин бўлади.
Боғ территориясини ташкил қилиш. Боғлар бир-биридан узоқлашиб
қолмаслиги ва имкони борича уларни бир массивда барпо қилиш учун
хўжаликлар олиндиндан боғ ва токзорлар барпо қилишнинг 3-5
йиллик
режасини
тузадилар, ер майдонлари ажратадилар ва ҳар
йили уларнинг бир
қисмини
экинлар
билан
банд
қиладилар.
Ихтисослаштирилмаган
хўжаликларда саноат миқёсидаги боғлар, одатда 25-30 га дан кам бўлмайди.
Боғ учун участка ажратилгандан кейин унинг территорияси уюштирилади; ер
тузиш, боғнинг чегарасини белгилаш, уй-жой ва ишлаб чиқариш биноларини
қурилади, ариқ зовурлар, йўллар, ихота дарахтзорлари барпо қилиш лойиҳаси
тузилади ва амалга оширилади.
Боғ учун ажратилган участка
кварталларга ажратилади,
дарахтлар
ўтқазиш харитаси тузилади, тур, навларни жойлаштириш, чангловчи кўчатлар,
ўтқазиш
белгиланади, кўчатлар ўтқазиш схемаси ва қалинлиги аниқланади.
Ишлаш ва ҳисоб-китоб ишларини қулайлаштириш учун катта майдонлар 25-
30 га ли кварталларга ажратилади. Кварталлар эни 6-8 м ли йўллар билан бир-
биридан ажратилади, бу йўллар магистрал йўл билан боғланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: