Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Тур ва навларни танлаш. Ҳар бир тур ва сув тупроқ ва иқлимга 
нисбатан ўзига хос талабчан бўлади. Шу сабабли уларнинг ўсиш ва ҳосил 
бериши учун энг қулай шароит яратиб жойлаштириш керак. Ана шу 
талабларга мувофиқ Ўзбекистон тарриторияси табиий ва иқлим шароитига 
қараб 20 зона ва 10 зонага ажратилади. Ишлаб чиқариш тажрибаси ва илмий 
текшириш 
муассасалари 
маълумотларига 
қараб 
тур 
ва 
навлар 
районлаштирилган. Ҳар бир мевачилик зонаси учун танланган тур ва навлар 
стандарт сортемент деб аталади. Боғлар барпо этилганда ана шу стантдартга 
риоя қилиниши лозим.
Тур ва навлар меваларни қайта ишлайдиган саноатнинг ҳамда 
аҳолининг талаб ва эқтиётларини ҳисобга олиб хўжаликка берилган план 
топшириқларга қараб белгиланади ва танланади. Ўзбекистон иқлими 
континентал бўлгани учун сортиментга қора совуқ ва совуқларга чидамли 


121 
бўлишига қараб баҳо бериш ва уларни танлаш алоҳида аҳамиятга эга. Мева 
турларидан шафтоли, гилос, ёнғоқ, ўрик ва олмадан Ренет симеренко нави 
совуққа айниқса чидамсиз ҳисобланади. Совуқ тушган жойларда бундай 
дарахтлар ўтқазилмайди ёки ўтқазиш чеклаб қўйилади. Тупроғи шўрланган 
хўжаликлар нисбатан шўрга чидами тур ва навларни танлаб ўтқазадилар. 
Республиканинг жанубий вилоятларида вегетация даври узоқ ва иссиқ кўп 
бўлгани туфайли анжир, анор, хурмо, унаби каби субтропик ўсимликлар яхши 
ўсади ва ҳосил беради. Тоғ этаги ва тоғли районларда ёнғоқ, бодом, ўрик, нок, 
катта ўрин олади.
Боғда мева тур ва навларини жойлаштириш. 
Ҳар бир тур ва ҳатто ҳар бир навнинг ташқи муҳитга бўлган 
талабчанлиги турлича бўлади. Бунга эришиш учун турлар алоҳида-алоҳида 
участкаларга ва ҳатто кварталларга, навлар эса бутун - бутун алоҳида 
қаторларга ўтқазилади. Навлар эса уларнинг ҳосили бирин-кетин йиғиштириб 
олинадиган қилиб, яъни дастлаб эртапишар, улардан кейингига ўртапишар ва 
охирги қаторларга кечпишар навлар ўтқазилади.
Навлар шундай танланиши лозимки, улар бир-биридан чанглансин, 
бутун вегетатция даврида боғдан бир меъёрда ҳосил олиниб турсин
хўжаликдаги ишчи кучи ва техникалар йил давомида бир меъёрда иш билан 
таъминлансин. Боғдаги асосий турлар 6-8 навдан, бошқалари 3-5 турдан 
иборат бўлиб, улар ҳар хил муддатларда пишадиган бўлиши лозим. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling