Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17-жадвал Мева экинлари кўчатига бўлган талабни ҳисоблаш № Экин тури ва нави Ма й дон
- Жами: 50 6 – амалий машғулот. Боғ участкасини режалаш ва мева дарахтларининг кўчат қалинлигини, озиқланиш майдонини, кўчат
Вазифа: 1. Турли (Самарқанд, Тошкент ва Фарғона) вилоятлар боғларида экилган мева экинлари тур ва навлар таркиби ҳамда салмоғи билан танишиш. 2. Самарқанд вилояти учун майдони 50 га бўлган боғда экиладиган мева экинлари тур таркиби лойиҳасини тузинг. Мева экинлари кўчатига бўлган талабни ҳисоблаб 17 -жадвални тўлдиринг. 17-жадвал Мева экинлари кўчатига бўлган талабни ҳисоблаш № Экин тури ва нави Ма й дон , га Экиш сх ем аси , м Э ки л адиг ан жо йл ар со ни За ҳи ра к ўч ат 5% Ж ами т ал аб эт ил адиг ан к ўч ат лар со ни Бир к ўч ат н ар хи , сўм Ж ами к ўч ат ба ҳо си , сўм 1. Олма: шундан: Ёзги навлар: Кузги навлар: Қишки навлар: 30 5 10 15 8х6 8х6 8х7 8х8 625 32 657 150 98150 2. Нок 1 7х6 3. Беҳи 4 5х5 4. Ўрик 5 10х8 5. Ёнғоқ 10 12х1 0 Жами: 50 6 – амалий машғулот. Боғ участкасини режалаш ва мева дарахтларининг кўчат қалинлигини, озиқланиш майдонини, кўчат сонини ҳисоблаш ва экиш тартиби билан танишиш 123 Ишнинг мақсади: Талабаларни боғ барпо қилишда боғ участкасини режалаш ҳамда кўчат ўтқазиш учун майдонни белгилаб, уни экиш техникаси билан таништириш. Материал ва жиҳозлар: 1. Боғ участкасини режалаш лойиҳаси тасвирланган жадваллар. 2. Боғ участкасини режалашда ишлатиладиган асбоблар. 3. Дарахт кўчатларини экишда ишлатиладиган асбоблар ва экин тартиби тасвирланган жадваллар. 4. А.Рибаков, С.Остроухова. Ўзбекистон мевачилиги Т., 1981 йил. 5. В.М.Тарасов и др. Практикум по плодоводству. М., 1981 г. Асосий тушунчалар: Мева дарахтлари маълум бир тартибда қатор ораларининг энига ва қаторлардаги ҳар бир ўсимлик орасига қатъий эътибор бериб ўтқазилади. Бунинг учун боғ барпо қилиш учун ажратилган участка олдиндан режалаб қуйилади. Катта майдонларини кўчат ўтқазиши учун режалашда айрим кварталларнинг катта-кичиклиги, уларнинг қандай жойланиши, хизмат биноларининг жойланиши ва уларга борадиган йўллар белгилаб қўйилади. Участкани режалаш магистрал ва кварталлараро йўллар ҳамда ихота дарахтлари учун жой ажратишдан бошланади. Квартал ёки кичик участкалар ажратишдан олдин тўғри бурчаклар белгилаб, қуйилади. Тўғри бурчаклар ҳосил қилиш учун эккер ишлатилади, эккер бўлмаса чизимча ёки ер ўлчайдиган лентадан фойдаланилади. Кварталларда кўчатлар ўтқазиладиган жойлар чизимга ёки лента билан ўлчаб, шунингдек кўз билан чамалаб режаланади. Чизимча сифатида узунлиги 110 м диаметри 3 мм бўлган симни ҳам ишлатиш мумкин. Сим тортиб режалаш. Катта - кичиклигига қараб, боғ квартали бир неча қисмга бўлинади. Қисмнинг иккала қарши томонида зарур масофагача сим билан ўлчаниб, белги қўйилган жойларга қозиқлар қоқилади. Сўнгра кварталнинг қарши томонларидаги биринчи қозиқлар орасига сим тортилади ва симдаги ҳамма белгиларига қозиқлар қоқиб чиқилади. Кейин сим кейинги иккита қозиққа тортилади ва бу иш бутун квартал қисмларига бўлиниб бўлгунга қадар шу тартибда давом эттирилади. Кўз билан чамалаб режалаш. Участканинг тўғри бурчаклари белгилангандан кейин, участканинг тўрт томонига қозиқ қоқилади. Қозиқлар кўчат ўтқазиш учун белгиланган жойларига қоқилади. Кейин икки ишчи кўчат ўтқазиладиган чизиқларни кўз билан чамалаб белгилаб туради, учинчи ишчи эса ана шу чизиқлар кесишган жойларига қозиқ қоқади. Тоғ этагида жойлашган районлардаги боғларда контурли дарахт ўтқазишнинг уч усули мавжуд: 1. Қаторлардаги дарахтлар орасидаги баровар оралиқ қолдириб кўчат ўтқазиш. Режалаш «а, в» тўғри контрол чизиғини ён бағир бўйлаб, одатда унинг энг тик қисмидан пастга томон чизишдан бошланади. Режалаш ён бағрининиг юқори қисмидаги контрол чизиқнинг биринчи қозиғидан бошланади. Транссировщикнинг қисқа оёғи қозиқ турган жойга қўйилади, узун оёғи эса нивелир горизонтал ҳолатига келган жойга ён бағрига кўндаланг қилиб қўйилади. Узун оёқча ёнига қозиқ қоқилади. 124 Кейин бу қозиқ ёнига трассировщник қисқа оёқчаси қўйилади, узун оёқчаси билан эса иккинчи қозиқ қоқиладиган жой белгиланади. 2. Ён бағрига тўғри чизиқ бўйлаб кўчат ўтқазиш. Кўчатлар бу усулда ўтқазилганида боғнинг ҳаво дренажи яхшиланади ҳамда ўсимликлар қора совуқдан ва замбуруғ касаликларидан камроқ зарарланади. 3. Контур қаторлар орасини баровар кенгликда қолдириб кўчат ўтқазиш. Бу усулнинг иккинчи усулдан фарқи шуки, ёнбағир бўйлаб кетган қаторлардаги дарахт оралари баровар бўлади. Чуқурлар ковлаш. Мева дарахт кўчатлари боғ барпо қилинадиган участкада олдиндан ковлаб қўйилган махсус чуқурларга ўтқазилади. Кузда кўчат ўтқазиладиган чуқурлар икки ҳафта олдин, баҳорда ўтқазиладиган бўлганда эса, кузда ковлаб қўйилади. Чуқурларнинг кенглиги ва чуқурлиги тупроқ шароитига қараб белгиланади: суғориладиган маданий бўз тупроқли ерларида чуқурларнинг кенглиги 55-60 см ва чуқурлиги 60-70 см бўлади; кучсиз тошли тупроқларида чуқурларнинг эни 1,5 м га етказилади. Чуқур ковлаганда дарахт ўтқазиладиган нуқтани йўқотиб қўймаслик ва тўғри чизиқ бўйлаб ўтқазишни бузмаслик учун узунлиги 1,5 -2 м эни 10- 15 см уч жойи ўйилган кўчат ўтқазиш тахтасидан фойдаланилади. Чуқурлар қўлда квадрат шаклида ковланади. Чуқурлар квадрат шаклида ковланганда кейинчалик ўтқазилган дарахтлар ёнида тупроғи юмшатилмаган жойлар қолмайди. Кўчат ўтқазиш техникаси. Кўчат ўтқазиш олдидан тупроқ чуқурига туширилиб дўнгча ҳосил қилинади. Кўчат ўтқазишда ўтқазиш тахтасини контрол қозиқларига киритилади, тахтанинг ўртасидаги ўйиққа қўйилади. Кўчатни икки ишчи ўтқазади. Бир ишчи кўчатни олиб, илдизларини тупроқ уюми устига тараб қўяди. Иккинчи ишчи чуқурдаги кўчат атрофига юмшоқ тупроқни кўчат илдизлари орасига тўлдириш учун уни бироз у ёқ-бу ёққа қимирлатиб қўяди. Кўчат ўтқазилгандаги илдиз бўғзи тупроқли участкаларида ер юзасидан 5-6 см, енгил тупроқли участкалари эса 4-5 см юқори қилиб кўмилиши лозим. Ўтқазилгандан кейин кўчат чопиқ қилиниб, унинг тагига 30-40 см баландликда тупроқ босилиб қўйилади. Бу тупроқни қуриб қолишдан сақлайди. Кўчат ўтқазилгандан кейин кетма-кет суғорилади. Бунинг учун ҳар бир қатор бўйлаб дарахт таналаридан 0,75- 1 м оралиқда окучник билан суғориш эгатлари олинади, ҳар-бир дарахт атрофига кетмон билан тақа шаклида ариқча олиниб, сув қўйилади. Суғорилгандан кейин тупроқ ўтиришиб илдизларига зич ёпишиб қолади. Айрим қийшайиб қолган дарахтлар тикка қилиб, айрим пайтларда қозиқларга боғлаб тўғрилаб қўйилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling