Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
 
 
 
 
 


128 
18-жадвал 
Мева дарахтларини озиқ моддаларни ўзлаштириб олиши ҳақида 
Р.Р.Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИИБ 
нинг маълумоти 
 
Бир гектардан ўзлаштириб олинган, 
га/кг ҳисобида 
Турлар 
Ҳосил, га/ц 
азот 
фосфор 
калий 
Уруғлилар 
400 
296 
40 
184 
Данаклилар 
239 
273 
37 
257 
Ғўза 
25-30 
117-180 
43-58 
113-166 
 
Дарахтларни ўғитлаш мевалар сифатига ҳам таъсир қилади; уларнинг 
вазни ўртача 15 % гача ортади; меваларнинг ранги яхшиланади. Тупроқдаги 
озиқ-моддаларнинг энг кўп қисмини дарахтлар мева, сўнгра эса барг ҳосил 
қилишга ва шу йилги новдаларнинг ўсишига сарфлайди. Дарахт қанча қари 
бўлса, у ердан озиқ моддаларни шунча кўп ўзлаштиради. Йил давомида 
ўсимлик озиқ моддаларнинг кўп қисмини ўсув даврининг биринчи ярмида, 
асосан баҳорда, яъни жадал ўсаётганда ва тугунчалар ривожланаётганда, 
сўнгра эса ўсув даврининг иккинчи ярмида, шох - шаббалари 
йўғонлашаётганда, мевалари катталашаётганда муҳим даврлар ҳисобланади. 
Ўсув даврининг охирида, меваларни йиғиб-териб олгандан кейин
совуқ тушгунча ўсимликларнинг озиқ моддаларга бўлган талаби анча 
камаяди. Мева дарахтларининг гули, тугунчалари ва барглари таркибида 
азот, фосфор ҳамда калий энг кўп бўлади, қари ёғочлигида ва йўғон 
илдизларида уларнинг миқдори камроқ бўлади. Шунинг учун, мевали 
дарахтлар гул ва тугунчаларини кўп тўкиб юборса, улардаги моддалар 
камайиб кетади. 
Ўзбекистонда ўстирилаётган мева дарахтлари, азот ва фосфорни бир 
мунча кўпроқ, калий, кальций, марганец, бор ва бошқа элементларни эса 
камроқ талаб қилади. Тупроқда микроэлементлар етишмаганда дарахт 
барглари ва меваларида турли доғлар пайдо бўлиб, шакли бузилиши 
мумкин (28, 29, 30, 31, 32, 33, 34 – расмлар). 
Бир хил тупроқ шароитларда олма, нок ва олхўри дарахтлари минерал 
ўғитларни кўпроқ; ўрик, гилос ва олча дарахтлари эса камроқ талаб қилади. 
Олма дарахтлари азотли ва фосфорли ўғитларни кўпроқ, ўрик, гилос ва 
бодом эса калийли ўғитларни кўпроқ талаб қилади. Данак мевалиларда азот 
кўпайиб кетса, кўпинча функционал ва юқумли касалликларни кўпайиш 
ҳоллари кузатилади. Мева дарахтларининг қишки навлари асосий ўғитларни 
ва қўшимча ўғитларни, ёзгилари эса фақат асосий ўғитларни талаб қилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling