Мевачилик асослари doc


Чангловчи навларни танлаш ва жойлаштириш


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Чангловчи навларни танлаш ва жойлаштириш. Мева дарахтларнинг 
кўпчилик навлари ўз-ўзидан ҳосил бермайди. Балки бошқа навлар билан 
чангланишини талаб қилади. Ўз-ўзидан чангланадиган навлар ҳам четдан 
чангланган тақдирда мўл ва сифатли ҳосил бўлади. Гулларнинг тўла 
чангланиши учун ҳар 10-12 асосий қатордан кейин бир-икки қаторга бир-
иккита чангловчи нав ўтқазилади. 
Боғда мева дарахтларини жойлаштириш усули. Мева дарахтларини 
боғда жойлаштиришда дарахтларнинг ўсиши ва ҳосил беришига зарар 
етказмаган ҳолда ўсимликларнинг озиқланиш майдонидан имкони борича 
тўлароқ фойдаланиш кўзда тутилади. 
Текислик зонасида мева дарахтлари уч усулда: квадрат, тўғри бурчакли 
тўртбурчак ва шахмат усулида жойлаштирилади. 
Квадрат усули - бу усулда қаторлар ораси ва қатордаги туплар ораси 
тенг бўлади. 
Тўғри бурчакли тўртбурчак усули - баъзи афзалликларга эга 
бўлганлиги сабабли кейинги йилларда боғ барпо қилишда тобора кенг 
қўлланилмоқда. Бу усулда қаторлар ораси қаторги дарахтлар орасига нисбатан 
бир мунча (1-2м) кенгроқ қолдирилади. Оқибатда 1 га ерга квадрат 
усулидагига қараганда кўпроқ дарахт ўтқазилади. 
Дарахтларни шахмат усулида жойлаштириш ҳозирги вақтда эски 
боғларда ва томарқа ерлардагина учрайди. Бу усулда дарахтлар учбурчак ёки 
олтибурчак тепаларига ўтқазилади. Қўшни қатордаги дарахтлар бир-бирига 
рўпара қилиб эмас балки, улар орасининг марказига рўпара қилиб, 
жойлаштирилади. 


122 
Мева дарахтларини ўтқазиш қалинлиги - мева дарахтлари шундай 
қалинликда ўтқазилиши кераки, бунинг оқибатида дарахтлар мўл ҳосил 
берсин, меваси юқори сифатли дарахтлар шамолга, гармселга бардош 
берадиган 
ва 
ерни 
ишлаш, 
ўсимликларини 
парвариш 
қилишни 
миханизациялаштириш мумкин булсин. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling