Мевали экинлар классификацияси ва келиб чиқиш марказлари


Мева экинларининг умумий таърифи. Олма


Download 42.02 Kb.
bet4/6
Sana16.01.2023
Hajmi42.02 Kb.
#1095568
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 амалий машғулот

Мева экинларининг умумий таърифи. Олма. Кенг таркалган мева экинлардан булиб, умумий майдоннинг ярмидан купрогини олма ташкил килади. Олма мазали булганлигидан янгилигича, кайта ишланган холда истеъмол килинади.
6-жадвал
Мева ва резавор-мева экинларининг хосилга кириш ва яшаш даври





Кучат




Турлар

утказилгандан кейин хосилга кириш муддати (йил)

Уртача яшаш даври (йил)







Иирик мевали кулупнай

1-2

4-5

Малина

3

10-12

Кора ва кизил смородина

3

12-15

Крижовник

3-4

15-20

Шафтоли

2-3

15-20

Олча

3-4

18-25

Олхури

4-6

25-30

Гилос

4-6

25-40

Бодом

3-4

60-100

Олма

4-11

45-50

Нок

4-8

45-50

Бехи

4-5

50-60

Цитрус мевалар

3-4

50-60

Анжир

2-3

100

Анор

3-4

50-70

Урик

3-4

50-70

Пиндик

4-6

60-80

Шарк хурмоси

3-4

100

Ёнгок (кучати экилганда)

8-10

100

Ёнгок (пайванд килинганда)

5-6

100

Олмадан консерва, повидло, пастила, пьюре, мармелад, мураббо, шарбат, вино, компот, коки ва бошка махсулотлар тайёрланади. Узбекистонда етиштириладиган олмалар таркибида уртача 80,5-86,5 % сув; 9,6-14,8 % шакар; 0,31-0,91 % кислоталар; 0,27-0,48 % эрувчан пектин; 0,025-0,060 % якин ошловчи моддалар; 0,10-0,45 % минерал тузлар ва бир канча витаминлар бор. Олманинг (кишда янги узилган мевалар кам булганда) витаминларга бой, яхши сакланадиган кишки навлари айникса кимматлидир.


Олма катта дарахт булиб, бакувват танасининг баландлиги 12-20 метрга етади. Унинг шох-шаббаси хам анча кенг ёйилган. Х,осилга кириш ва мевасининг пишиш муддатлари навлар буйича хар хил булади. Пишиш муддатига караб ёзги, кузги ва кишки навларга булинади. Мевасининг шакли, йирик-майдалиги, ранги ва хушбуйлиги бир-биридан фарк килади. Масалан, кузги-кишки навларидан Ренет Симиренко, Розмарин белий, Жон Ред навлари ташишга чидамлилиги, узок сакланиши ва серхосиллиги билан фаркланади. Олма дарахти кучли пайвандтагларда устирилганда урта хисобда 45-50 йил, айрим туплари эса 100 йил ва ундан хам узок яшайди.
Олма (Malus mill) туркумининг 50 га якин тури бор. Уларнинг асосийлари : Урмон олмаси, Сибир олмаси, Юмшок олма, Ёввойи (Сиверс) олмаси, Туркман олмаси, Кизил олма, Олхури баргли олма (китайка), Кавказ ёки Шарк олмаси, Пакана олма, Дусен, Парадизка (райка) хисобланади.
Нок. Олмадан кейин энг куп таркалган мева экини булиб, мевасининг мазалиги билан кадрланади. Нок мевалари янгилигича истеъмол килинади, коки, консерва, сукат, повидло, мураббо, шарбат, вино, бекмес (нок асали) тайёрланади. Узбекистонда етиштириладиган нок таркибида 10,8-12,7 % гача шакар, 0,13-0,30 % кислоталар, 0,35 % га якин пектин ва 0,31 % кул бор. Узбекистоннинг иклим шароити нок учун унчалик кулай эмас, лекин шунга карамасдан бизда кургокчиликка, иссикка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли махаллий навлари мавжуд.
Нокнинг Европа навлари шох-шаббаси сийрак, ихчам, купинча пирамида шаклида, новдалари юкорига тик усган булиб, йугон шохларида хосил новдалари зич жойлашган, уларда барглар хамда хосил органлари жуда куплиги билан характерланади.
Нок айрим махаллий навлари бир туп дарахтдан 1000-1400 килограммгача хосил бериши мумкин.
Нок олма каби муътадил иклим усимлиги булсада, иссикликни куп талаб килади, совукка камрок чидамли ва олмага нисбатан узок яшайди, 100-150 йил, баъзан эса 200 йилгача умр куради. Бизнинг шароитимизда 10 га якин махаллий навлари устирилади. Нокнинг 60 га якин ёввойи турлари учраб, шундан мевачиликда: Жайдари нок, Урта осиё ноки, Туркман ноки, Уссури ноки, Нашвати, Тол баргли нок ва регель ноки ахамиятга эга.
Бехи. Янги узилган меваси ва кайта ишланиб истеъмол килинади. Бехи таркибида жуда куп пектин, ошловчи моддалар ва тош хужайралар булади. Меваси таркибида сув кам, дагал булади. Узок саклангандан кейин тош хужайралар юмшаб колади. Бехидан хушбуй мураббо, цукат, киём, мармелад, жем тайёрланади. Узбекистонда етиштирилган бехи таркибида (янги узилганда) 8,5-15,2 % шакар, 0,4-1,0 % турли кислоталар, 0,4-0,7 % ошловчи моддалар бор.
Бехи энг кадимий усимликлардан булиб, бизнинг мамлакатимизда кенг таркалган. У бута ёки дарахт сифатида усиб, буйи 1,5 м дан 8 м гача
етади. Куп илдиз бачки чикаради. Новда ва куртаклари, барг банди тук билан копланган. Гули купинча якка-якка, ок ёки оч пушти рангда, йирик булиб, шу йил усиб чиккан калта новдалар учида, барглар култигида жойлашади. Кеч гуллайди. Бехи мевалари лимон рангида ёки тук сарик, тук билан копланган булади , етилганда туки тукилиб кетади. Бехи кеч пишади, узок жойларга юборишга ва саклашга чидамли. Х,ар тупидан 200 кг гача хосил олинади. Илдиз бачкисидан ва каламчасидан купайтирилади.
Бехининг купгина турлари нок учун паст буйли яхши пайвандтаг булади. Бехи иссикка ва намликка талабчан. Эрта хосилга киради ва 35-45 йилгача мул хосил беради.
Бехи авлодининг ёввойи холда усадиган битта ёввойи тури -жайдари бехи тури бор.
Урик. Узбекистоннинг Фаргона ва Зарафшон водийлари шароитида куп таркалган мева экинларидан бири. У янгилигича ва кайта ишланган холда истеъмол килинади. Янги пишган урик меваси таркибида 8,4-19,0 % шакар ; 0,3-1,7 % турли кислоталар ; 0,1-1,6 % пектин ва А ва С витаминлар бор. Туршагида 80 % ва ундан хам куп шакар булади. Урикнинг аччик магзидан амигдалин моддаси, техник ва озик-овкатда ишлатиладиган мой олинади. Данагининг пучогидан тушь ва активлаштирилган кумир тайёрланади. Урик мевасидан хар хил компот, мураббо, жем, повидло, пастила, мармелад, жели, цукат, конфет орасига солинадиган киём, шарбат тайёрланади.
Урик жуда кадимий мевали дарахт булиб, унинг ватани Арманистон хисобланади, лекин кейинчалик Хитой эканлиги аникланди. Шу билан бир вактда урикнинг ватани Урта Осий эканлиги хам тасдикланган, чунки хали хам бу ерда ёввойи холда усадиганлари бор. Урик Узбекистонда эрамиздан олдинги У1 и У11 асрлардан маълум булган.
Урик дарахти иссикка талабчан, эрта гуллайди. Шунинг учун уни бахорда деярли кора совук булмайдиган ва кишда харорат купи билан -28 -290 С буладиган худудларда устириш тавсия этилади.
Урик (Armeniaca mill) туркуми 7 турга булинади, улардан энг мухими куйидагилар: Жайдари урик, Сибирь уриги, Маньжурия уриги, Гунафша ранг гадир-будир уриги, Хитой уриги, Муми ва Япон уриги -ансу.

Download 42.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling