Мхвкм-81 гурух талабаси Асилдинов Бехзод 1-оралик иши
ЕВРОПА ИТТИФОКИ МУАССАСАЛАРИ
Download 47.86 Kb.
|
xsgWsgWdCRNc-JS9I5QxUytYIuXRqRLl
- Bu sahifa navigatsiya:
- Европа ҳамжамияти комиссияси.
- Вазирлар кенгаши
- Европа парламенти
- Европа суди
- Европа кенгаши
ЕВРОПА ИТТИФОКИ МУАССАСАЛАРИ
Европа ҳамжамиятини таъсис этиш тугрисидаги Шартномаларда белгилангн вазифаларни бажариш учунбир катор Европа муассасалари тузилган. Европа ҳамжамияти комиссияси. Унинг 17 аъзосини миллий хукуматлар тайинлайди, лекин улар уз фаолиятларида бу хукуматларидан тамомила мустакилдир. Комиссиянинг роли ҳамжамиятни таъсис этиш угрисидаги Шартнома бажарилиши ни таъминлашдан иборат. У шунингдек, хусусан, ракобат сохасидаги сиёсат борасида ва иқтисодиётнинг кишлок хужалиги, транспортва хоказо секторларда ягона сиёсат утказиш борасида ҳам катта хукукларга эга . комиссия ҳамжамиятнинг турли фондлари ва дастурларини, шу жумладан ЕИ катнашмайдиган давлатларга ёрдам курсатишга каратилган фондлар ва дастурларни бошкаради. Вазирлар кенгаши – бу карорлар кабул килиш органидир. Унинг доирасида миллий хукуматларнинг аъзолари музокоралар утказдилар, ҳамжамият конунчилик хужжатларини мухокама киладилар ва уларни овозга куйиш йули билан кабул киладилар ёки рад этадилар. Европа парламенти – Европа халқларининг демократик жарчиси. Унда умумий овоз бериш йули билан сайланадиган 518 депутат бор. Асосий вазифаси—Комиссия фаолиятини назорат килиш, ҳамжамият бюджети ва конунларини маъкуллаш ва уларга узгартиришлар киритишдир. Юзаки караганда, ЕИ да карор кабул килиш жараёни жуда мураккабга ухшайди. Бундай мураккаблик мазкур жараёнга бир катор тартибга солиш ва назорат килиш тадбирларини “жорий этиш” имконини берадики, бу нарса унга демократик тус багишлайди, мунозараларга асосланиш имконини беради. Европа суди: ҳамжамиятнинг бошка халқаро ташқилотлардан фарки шуки, ЕИ га аъзо мамлакатлар имзолаган шартномаларни ижро этиш улар учунмажбурий эканлигидандар. Шартномаларнинг моддалари ва улардан келиб чиқадиган юридик хужжатлар катнашчи мамлакатлар миллий конунларга қўшилиб кетади. Уларнинг бажарилиши равшан ва аник талкинни талаб этади. Шу муносабат билан Европа судининг фаолияти алохида аҳамият касб этади. Европа судини купинча интеграция мотори деб атайдилар. Унинг мавжудлиги ЕИ конунчилигини катнашчи мамлакатлар нотугри талкин килишларининг олдини олади Европасуднинг карорларини бажарилиши мажбурий.унинг ихтиёрида бирор мажбур килиш воситаси йук, лекин аксарият холларда ҳамжамиятда катнашувчи давлатлар унинг карорларига қўшиладилар. Европа кенгаши:1974 йилда тузилган булиб, унинг доирасида бундай кенгашларни мунтазам утказиб турилиши кераклиги хакида карор кабул килдилар. Европа кенгаши олий боскич аҳамиятиникасб этиб, муракаб холатларда ҳамжамиятнинг бошка муассасалари билан келишишга эришишнинг иложи булмаган холларда ЕИК ва Вазирлар кенгаши унга мурожаат этишлари мумкин. Download 47.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling